31 October 2012
17:05 -
Гонг Конг икки йилдан бери дунёнинг бош молиявий маркази
Жаҳон Иқтисодий Форуми томонидан эълон қилинадиган йиллик Молиявий Ривожланишлар Ҳисоботининг бу йилгисида Гонг Конг иккинчи йил кетма-кет дунёнинг бош молиявий маркази деб топилган. Бунга асос сифатида бу ерда бизнес учун муҳит, инфраструктура ва жозибали солиқ режимининг янада мустаҳкамлангани кўрсатилган. Бундан ташқари Осиёнинг савдо марказлари ўсиб боаётгани ва дунёнинг иккинчи кучли иқтисодига эга бўлган Хитойнинг таъсири ҳам инобатга олинган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.
Маълумки, Гонг Конг (Гонгконг шаклидаги ёзилиш ҳам ишлатилади) ҳозир Хитойнинг махсус маъмурий ўлкаси. У 1842 йилдан 1997 йилгача Буюбританиянинг мустамлакаси бўлган. 1997 йили Буюбритания уни Хитой Халқ Жумҳуриятига қайтариб берди, аммо 2047 йилгача Гонг Конг кенг автономияга эга бўлади. “Бир давлат – икки тизим” шоири остида яшаётган бу ўлканинг мудофаа ва ташқи сиёсати Пекиннинг қўлида бўлса ҳам, Гонг Конгнинг ўз қонунчилик органи, полиция кучлари, пул, божхона, иммиграция сиёсати бор. Унга халқаро ташкилотлар ва тадбирларда ўз вакилига эга бўлиш ҳаққи ҳам берилган.
Айнан Гонг Конг туфайли, 2047 йидан кейин дунёнинг мувозанатида катта ўзгаришлар бўлиши муқаррар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения