31 October 2012
06:18 -
“GM Uzbekistan” чиқарадиган автомобиллар учун бутловчи қисмлар етказиб берадиган қўшма корхона Фарғонада очилди
Вазифаси Асакадаги америкаликларнинг автомобилларини чиқарадин “GM Uzbekistan” қўшма корхонаси учун бутловчи қисмлар етказиб бериш бўлган “UZSUNGWOO” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонасининг Фарғона шаҳрида ишга туширилиши муҳим воқеадир. Бир йилча аввал Тошкентда Асакадаги завод учун атомобиль моторлари ишлаб чиқарадиган бошқа бир завод ишга туширилган эди. Ўзбекистонда бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган корхоналар кўпайган сари, келажакда ўз автомобилимизни ишлаб чиқариш учун замин тайёрланаверади.
Бу ҳақда хабар берган ЎзА “Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, хориж инвестицияларини жалб этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда” дейиши кулгидан бошқа нарса эмас. Ҳалигача банкларнинг мамлакат иқтисодини ривожлантиришдаги ролини ва бой одам, биринчи навбатда, инвестор, олигарх эмаслигини тушунмайдиган, “Янги уй қурмасдан эскисини бузма” каби шиорнинг қанчалик аҳмоқона эканлигига ақли етмайдиган Президентдан салмоқли ишлар кутиш мумкинми? Йўқ.
Кўринишидан, АҚШнинг General Motors компанияси Ўзбекистонда маҳкамроқ ўрнаиш учун бу ерда ўзига боғлиқ бўлган заводларини кўпайтирмоқда. Унга раҳмат айтиш керак. General Motors янги корхонанинг бутловчи қисмларини ишлатишга рози бўлмаса эди, бундай корхона яратилмаган бўларди.
Дарвоқе, янги заводнинг маъмурий биносини Маданият саройига ўхшатиб қуриш ғояси Ислом Каримдан чиққанига ишониш мумкин. У маданият билан саноатнинг фарқига борармиди?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения