30 October 2012
00:55 - Измирда Жумҳурият кунини нишонлаш тақиқланмади, 200 минг киши майдонга чиқди
Туркиянинг катталиги бўйича 3-чи шаҳри Измирда Жумҳурият куни муносабати билан митинг қилиш тақиқланмади. Балки, тақиқлаб бўлмасди ҳам, чунки, айнан Измирда Отатурк тарафидан яратилган сўлчи Жумҳурият Халқ Партиясининг мавқеси жуда кучли.

Бугун эрталаб шаҳар марказида Жумҳурият куни муносабати расмий маросим ўтказилди, нутқлар сўзланди. Аммо, бу маросимдан кейин “Жумҳурият Юриши” деб номланган намойиш бошланди. "Мустафо Кемалнинг аскарларимиз”, “Яшасин Жумҳурият”, “Ҳукумат исеъфо” шиорлари остидаги шаҳар кўчалари бўйлаб юрганларнинг сони 100 мингдан ошгани, балки, 200 мингга яқинлашгани Туркиянинг ахборот воситаларида тилга олинмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону