29 October 2012
23:24 -
Бугун Туркиядаги ҳукумрон партиянинг ўлган куни: Жумҳурият кунини нишонлашга чиққанларга газ ва сув сепилди
Маълумки, бугун Туркия давлатнинг энг катта байрами – улуғ Отатурк тарафидан Туркия Жумҳурияти эълон қилинган кун.
Ҳозир ҳокимиятда бўлган исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси лидерлари очиқча гапирмасалар ҳам, ҳар бир ақли-хуши жойида бўлган одам тушунардики, уларнинг мақсади Туркияда исломий давлат қуриш, Отатурк ва жумҳурият ғояларидан юз ўгириш.
Мана бугун бу иддаоларнинг яна бир исботини кўрдик. Анқара ҳокимлиги Жумҳурият куни муносабати билан катта митинг ўтказишга рухсат бермаган эди. Барибир, бугун минглаб одамлар майдонларга чиқдилар. Уларни кўзни ёшлантирувчи газ ва совуқ сув сепиб тарқатдилар.
Балки, бу ҳукумат ростдан ҳам жумҳуриятни йўқ қилиб, Туркияни исломий давлат деб эълон қилишга ҳам улгурар. Қисқа вақт Туркия исломий давлат ҳам бўлар. Бўлиши мумкин. Бунинг эҳтимоллиги бор. Бу фақат эҳтимоллик. Аммо, бир нарса аниқ. Бугун - Адолат ва Тараққиёт Партиясининг ўлган куни.