26 October 2012
21:32 - Бугун Ҳазрат Султон мачитига келган Нурсултон Назарбой дунё мусулмонларини Қурбон байрами билан табриклади
Расмий хабарларда Қозоғистон Президенти мачитга келиб номоз қилган-қилмагани айтилмайди. Аммо, табиий, у мачитга бугун нишонланаётган Қурбон байрами туфайли келган.

Нурсултон Назарбой бу ерда журналистлар билан ҳам кўришиб, қисқача нутқ ҳам сўзлабди. Жумладан, у шундай сўзлар айтган: “Ер юзининг мусулмонларини бугунги улуғ кун – Қурбон байрами билан табриклайман. Бу ростдан ҳам мусулмонларнинг буюк байрами”.

Қозоғистон Президенти байрам муносабати билан умумий табрик сўзлари айтиш билан чекланмагани ҳам диққатга сазовордир, дейди мухбиримиз. У “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳи Пўлатнинг Исломда ислоҳотлар мутлақо шартлиги, акс ҳолда, мусулмонларда ҳеч қандай ривожланиш бўлмаслиги ҳақидаги фикрларини ривожлантириш деса бўладиган гапларни ҳам гапирди.

Масалан, унинг қуйидаги сўзлари жуда муҳим: “Бугунги байрамнинг моҳияти фақат қурбонлик қилиш эмас, пок хис-туйғулар, пок ниятлар билан Оллоҳга яқинлашишдир. “Қурбон” сўзи - яқинлашиш демакдир”. Табиий, гап Оллоҳга яқинлашиш ҳақида кетмоқда.

Қурбон сўзининг Нурсултон Назарбой тарафидан бошқача тафсир этилиши инқилобий янгилик. Ислом уламолари ҳам ундан ўрганишса ёмон бўлмасди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону