26 October 2012
02:19 -
Солиқчилар узоқ йиллик қамоққа ҳукм қилинди
Ўзбекистон ТВнинг Ёшлар телеканали хабарига кўра, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Миробод тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Абдуваҳоб Хўжабоев, унинг ўринбосари Сирожиддин Холиёров, шўъба бошлиқлари Бахтиёр Шомаҳмудов, Хайрулла Исмоилов ва Орифжон Алтиевларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси (Пора олиш) асосида 7 йилдан 9 йилга қадар муддатга қамалди. Судланувчилар сўнгги икки йил давомида пойтахтдаги “Баққоллик”, “Азия Интер”, “Шаффоф”, “Ёғмойсаноат”, “Технокафолат”, “Елимполимер” сингари бир қанча корхоналарнинг жиноий фаолиятини яшириш мақсадида улардан 20 000 АҚШ долларидан кўп миқдорда пора олиб келишган.
Шунингдек, Юнусобод тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Даврон Хўжаев ҳамда унинг ўринбосари Саидолим Султонов тумандаги “Азия Фуд Сед” корхонаси раҳбари Фурқат Исломовдан 16 500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда ҳибсга олиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддасига асосан 7 йилдан 9 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения