25 October 2012
03:10 - Андижондаги хусусий хонадонлардан бирида газ портлаган
Бу ҳақда “Озодлик” радиоси ўз манбаларига асосланиб хабар берди. Бугун Андижон шаҳрининг 2-митти туманидаги 17- уйда портлаган газ натижасида икки хонадон жиддий шикастланган. Гувоҳларга кўра, портлаш тўрт қаватли бинонинг тўртинчи қаватида содир бўлган. Портлаш кучидан қўшни уйларнинг балконлари “учиб” кетган. Портлаш натижасида ёнғин келиб чиққан. Инсоний талофатлар йўқ.

“Қурбон ҳайити арафасида 2-микрорайонга газ берилган. Шу пайтгача газ йўқлигидан газ аппаратлари қаровсиз ётган. Газнинг кучли келишидан портлаш бўлган” дейилади хабарда. Маълумотларга кўра, бугунги кунда Андижонда 11 766 та носоз газ ва электр мосламалари аниқланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону