24 October 2012
20:35 -
“Ҳаракат”нинг тахмини тўғри чиқмади, Ўзбекистон “Doing Business 2013 - Бизнес қилиш 2013” рейтингида 154-чи ўринни олгани эълон қилинди
Кечаги хабарларимиздан бирида Жаҳон Банки бизнес олиб бориш учун қулайликларнинг даражасини кўрсатувчи “Doing Business 2013 - Бизнес қилиш 2013” рейтингиларини эълон қилгани, Марказий Осиёда биринчи ўрин Қозоғистонда, унинг дунё бўйича ўрни 49, Қирғизистоники 70, Тожикистонники 141 ва ўзимизнинг жонажон Ўзбекистонники 154 эканлигини билдириб, бундай хабар Ўзбекистонда эълон қилинмаса керк деб тахмин қилгандик.
Қаранг, душманларимиз чапак чалса бўлади, gazeta.uz бу ҳақда хабар берибди ва Ўзбекистон 168-чи ўриндан 154-чига кўтарилганини улуғ воқеа сифатида тақдим этибди. Аммо, табиий, биз Марказий Осиёда ҳаммадан, хатто Тожикистондан ҳам орқада эканлигимиз, Қозоғистон 49, Гуржистон 7-чи (!!!) ўринда эканлиги gazeta.uz тарафидан тилга ҳам олинмабди.
Хуллас, хабарчилик бизда ҳали ҳам масхарабозликдан бошқа нарса эмас.