24 October 2012
13:14 - Уят, шармандалик, ҳаромийлик: Мухолифатчиликка даъво қилаётганлар пикет қилармиди, улар қорамолдек овқат ейди

Баъзи ўқувчиларимиз сарлавҳадаги сўзларга етарлича эътибор бермаган бўлиши мумкин. Шу сабабли урғуламоқ истардикки, бу хабар-лавҳа мухолифатчилар ҳақида эмас, мухолифатчиликка даъво қилаётганлар ҳақида.

Авваламбор, расмга қаранг. Яхшилаб қаранг. Юзлари биз тарафдан атайлаб кесиб ёки бўяб ташланган одамлар олдига ёзилган дастурхонга қаранг.

У сизга зиёфат учун ёзилган дастурхонни эслатмоқдами ёки қорамоллар олдидаги овқат уюб қўйилган охурними? Табиий, овқат уюб қўйилган, таъбир жоиз бўлса, охурни эслатади.

Ўзбекистонда ҳозир ўзбеклар эс-хуши тўй қилиш, дастурхон ёзиш, ош ейиш бўлган подага айлантирилгани кўп гапирилмоқда. Оддий одамлар айлантирилгандир, аммо миллатга йўл кўрсатиши керак бўлган, ўз номига кўра, нур сочиши керак бўлган зиёлилар қаерда?

Қаерда бўларди, шу ерда. Расмдаги юзлари кесиб ташланган ёки бўяб қўйилганлар – ўша зиёлилар, тўғрироғи, зиёликка даъво қилаётганлардир. Уларнинг бир-икки нафари бу охур атрофига алдаб олиб келинганини гапирмоқда эмиш. Вақти келар, улар ўзларини оқлашар, майли оқлашсин.

Аммо, бу расм, шубҳасиз, Ўзбекнинг тарихида қолади, бу расм мактаблардаги тарих китобларига киритилиши керак. Ўзбек қайтдан миллат бўлишни истаса, бу ва бу каби расмлардан сабоқ олиши керак.

Бу расм ва унга ўхшаганлари миллат тарихидаги энг мудҳиш йилларни, қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёққанда оғзини ҳам очмайдиган миллат ҳолига тушган, аммо овқатга сиғинишдан воз кечмаган кунларини эслатиб туради. Келажак авлод ўзбеклари расмдагиларнинг юзини кўришни истасалар, расмнинг кесилмаган, бўялмаган асл нусхасини топиш қийин ҳам бўлмайди.

Фақат нур сочувчиликка эмас, мухолифатчиликка ҳам даъво қилаётган бу “зиёли”ларнинг охур атрофида йиғилишининг тарихи қўйидагича.

Ўтган йили 10 июнь куни, қирғиз фашистлари тарафидан ўзбекларни қирғин қилиш бошланган куннинг бир йиллиги муносабати билан, бир гуруҳ бирликчи-эзгуликчилар Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида “Ўзбекларга қарши геноцид тўхтатилсин” шиори остида пикет ўтказдилар. Бу пикетга бор-йўғи 10 кишининг чиқиши, уларнинг мардлигини кўрсатиш билан бирга, Ўзбек миллатининг аҳволини яна бир марта намойиш қилди. Ҳеч шубҳасиз, бу пикет ҳақида хабар олган қирғиз фашистлари Ўзбекнинг аҳволини кўриб, Ўзбекка қарши босимни яна ҳам кучайтирдилар.

Бу йил 10 июнь куни кўпроқ киши иштирокида пикет ўтказишга ҳаракат қилинди. Мухолифат ичидаги баъзи гуруҳчалар пикетга қўшилиш, Ўзбекнинг борлигини кўрсатиш тадбирида қатнашиш ўрнига, бирликчиларга қарши турли провокациялар тайёрлашаётгани маълум бўлди. Масалан, “Бирдамлик” номли тўгаракка бирлашган бир ҳовуч ҳаромий, “Бирлик” уюштираётган пикет соясида альтернатив тадбир ўтказиш ҳаракатига тушди.

Провокацияларга йўл бермаслик ниятида “Бирлик” ўз пикетини ўтказмасликка қарор қилди. Бироқ, миллат ва ватаннинг келажаги учун кураш тўхтамади, ҳеч қачон тўхтамайди.

Ҳаромийлар эса, икки кишилик пикет ҳам қилолмадилар, қилолмасдилар ҳам.

Аммо шу провокацияларни тайёрлашда, бир неча йил аввал Ўзтелерадикомпания ичидаги ноҳақликларга қарши  исён қилиб, қаҳрамонга айланган Малоҳат исмли бир аёлнинг борлиги, унинг кечагина тузумга қарши чиқиб, бир оздан кейин ўзбекнинг навбатдаги ҳаромийсига айланиши яна бир аянчли воқеа эди.

Энди шу ҳаромий аёл уйида дастурхон ёзиб, э... кечирасиз, охур тайёрлаб, пикетга чиқишдан қочган ўзбекнинг қорамолларини меҳмон қилибди. Расмда ўша охур атрофидагиларни кўрмоқдасиз. Уларга Ўзбекни ҳимоя қилиш учун бир амалий иш қилиш кераклигини гапириб кўринг, охурдаги ҳаром нарсалар билан сизни бомбардимон қиладилар.

Ҳа, ўзбек пикет қиладими, ўзбек миллатнинг ҳимоясига отиладими? Йўқ, у қорамолдек овқат ейди. Бу расмда ўша қорамолларнинг кичик бир гуруҳини кўрмоқдасиз, холос.

Бечора Ўзбек!

 

P.S. Расмни каттароқ қилиш учун уни курсор билан босинг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону