22 October 2012
19:14 - Масхарабозлик: Хитойдан ўрнак олиб, Россия Давлат думаси АҚШда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланмоқчи, навбат Ўзбекистонгами?
Россия парламенитинг қуйи палатаси бўлмиш Давлат Думасида “АҚШда инсон ҳуқуқларини таъминлаш муаммолари” номли тинглов ўтказилгани бугун РИА “Новости”, Интерфакс каби таниқли ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди. Аммо, тинглов Давлат Думасининг умумий мажлисида бўлдими ёки биронта комитетидами, деган саволга хабарлардан жавоб тополмайсиз. Тинглов тамом бўлгани пешиндаги хабарларда айтилади, аммо у қачон бошланиб, қачон тамом бўлгани тилга ҳам олинмайди. Тинглов бир неча кун бўлдими ёки бир неча соат, бу ҳам номаълум.

Хуллас, тингловда АҚШда сиёсий маҳкумлар борлиги, Интернетда сўз эркинлиги чекланаётгани, цензура ишлаётгани, одамларнинг сайлов ҳуқуқлари топталаётгани, тинч намойишчиларга қарши керагидан ортиқ зўравонлик кўрсатилаётгани ва шунга ўхшаш нарсалар қораланибди.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлиги масалалари бўйича вакили Константин Долгов (шунақа масхарабоз ҳам бор экан – “Ҳаракат") тингловда шундай дебди: “Қўшма Штатларнинг инсон ҳуқуқлари масаласида мутлоқ лидерликка даъво қилишлари асоссиз ва амалий ишлар билан тасдиқланолмайди”.

Тинглов натижасида ўлим жазосини дарҳол ва умрбод тақиқлаш, Гуантанамо ҳарбий базасидаги қамоқхонани бекитиш, адолатли сайловлар ўтказиш каби масалалар бўйича АҚШга таклифлар берилибди.

Шу пайтгача бу каби масхарабозликлар билан Хитой шуғулланар эди, энди бечора Путиннинг ҳам куни шунга қолибди. Булардан руҳланиб кетган Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Олий Мажлис палаталарига АҚШда инсон ҳуқуқларининг поймол қилиниши масаласини кўриб чиқишни буюрсами, ана тамошаю, мана тамоша бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону