22 October 2012
00:37 -
Вазирлар Маҳкамаси январь-сентябрь ойларидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан хурсанд, аслида йиғлаш керак
Расмий хабарларда 19 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси мажлис ўтказиб, январь-сентябрь ойларидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижаларини кўриб чиққани билдирилди.
Мажлисда мамлакат Ялпи Ички Маҳсулоти (ЯИМ) 9 ойда 8,2%, саноий ишлаб чиқариш ҳажми 7,2%, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 7,1%, қурилиш ишлари 9,8% ортгани айтилибди. Кўриниб турибдики, ҳар доиим бўлаётгани каби, Ўзбекистон иқтисодининг аҳволини кўрсатувчи асосий рақамлар берилмаган, масалан, ЯИПнинг абсолют миқдори қанча эканлиги тилга олинмаган.
Ҳозирги режим тирик экан, тилга олинмайди ҳам. Чунки, тилга олинса, иқтисодимиз чўкаётгани, Ўзбекистондек давлат чет элда мардикорлик қилаётган миллионлаб ўзбеклар ҳисобига оёқда тургани, ҳозирги ҳукумат ҳеч нарсага қодир эмаслиги очилиб қолади.
Ваҳоланки, “Ҳаракат” агентлиги ҳукумат халқдан бекитиб келаётган рақамларни эълон қилиб бўлди. Бу рақамлар аста-секин халққа ҳам етиб бормоқда. Уларга кўра, Ўзбекистонда йиллик ЯИМ 43 млрд доллар атрофида. Аҳолиси биздан икки баравар кам бўлган Қозоғистонда ЯИМ 180 млрд доллар атрофида. Яъни, киши бошига ЯИМ бўйича, демак, одамларнинг ўртача даромади бўйича, қозоқлардан 6-7 баравар орқадамиз.
Агар, ЎзАнинг ЯИМ 8,2% ўсиши ҳақидаги хабари рост бўлса ҳам, аҳволимиз яхши эмас. Чунки, бизда шундай ўсиш бўлсаю, қозоқларда ҳеч қандай ўсиш бўлмай, улар туриб қолса, даромад бўйича уларга етиб олишимиз учун роппа-роса 1 минг йил керак. Бу ҳазил эмас, рост. Бу ҳақдаги ҳисоб-китобларни шу йил 10 октябрдаги хабаримизда кўриш мумкин. У хабарга эса, пастдаги линк орқали кироласиз.