20 October 2012
13:10 - Юсуф Жума: Қасосдан бошқа даво йўқ!
Ватан – ўсал, миллат касал
Қасосдан бошқа даво йўқ.
Хақ буюрган буюк амал –
Қасосдан бошқа даво йўқ!

Сотқинлар душмандан баттол,
Хиёнатда бошдан завол.
Қасосдан келади камол,
Қасосдан бошқа даво йўқ!

Армонлардан кўнгил толар:
Нахот қиёматга қолар:
Хамма хоин, ким ўч олар?!
Қасосдан бошқа даво йўқ!

Алпомишдан қолган зурёд
Гўрўғлидек сурайлик от.
Қани бойчибор, Ғирот
Қасосдан бошқа даво йўқ!

Қачонгача қон ютамиз
Хоинларни даф етамиз,
Хур Туркистонга етамиз
Қасосдан бошқа даво йўқ!

Ёвдан бурун сотқинни бос,
Аждодлардан қолган мерос –
Қасос, қасос, яна қасос
Қасосдан бошқа даво йўқ!

2012

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону