20 October 2012
03:39 -
Турк элчихонаси: ўзбекистонликлар учун иммиграция қоидалари ўзгармаган

Лекин бугун Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси бу маълумотларнинг ёлғонлигини таъкидлади. Элчихона баёнотида: "Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси Туркия ТИВ ва ИИВ мурожаат қилди, ўз навбатида ушбу идоралар мазкур маълумотларни инкор этди” дейилади элчихона баёнотида.
Қизиғи шундаки, дейди мухбиримиз, биз 24 сентябрдаги хабаримизда бундай янгиликнинг тўғри эканлигига шубҳа билдиргандик. Ҳозир, ҳақ бўлганимиз билан мақтаниш ниятимиз йўқ. Аммо бизга қардош бўлган Туркия бундай қадам қилмаганидан мамнунмиз.