19 October 2012
05:53 - Ислом Карим тўрт элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Бугунги расмий хабарларда таъкидланишича, Оқсаройда Президент Ислом Карим Германиянинг мамлакатимизга янги тайинланган элчиси Аристида Эмил Фенстер, Уммон Султонлигининг элчиси Муҳаммада бин Саида бин Муҳаммад аль-Лавати, Чехия Республикасининг элчиси Гинэк Пейха ва Эрон Ислом Республикасининг элчиси Али Мардоний Фардлардан ишонч ёрлиғини қабул қилди. Ўзаро мулозамат руҳидаги учрашувларда мазкур мамлакатлар билан муносабатлар истиқболига оид масалалар муҳокама қилинибди. Ислом Карим Озорбажондан омон-эсон қайтиб келганини билдириш учун ўтказилган бу тадбирда ҳеч қандай расм олинмабди. Олинча, энг камида, ЎзА уни хабарга илова қилган бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону