18 October 2012
02:43 - Гулнора Карим ўзбек аёлларининг кўкрагини текширтиради
Кейинги икки ой давомида президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримнинг “Ҳаёт учун!” деб номланган акцияси доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги аёлларнинг кўкраги бепул текширувдан ўтказилади. Кўкрак саратони борасида тиббий билимларини ошириш ва касалликни илк босқичларида аниқлаш мақсадидаги текширувларга хонимнинг шахсан ўзи бошчилик қилмоқда.

Гулноранинг матбуот хизмати ҳар бир вилоятда маммолог, гинеколог, ультра товуш диагностикаси мутахассислари, психологлар аёлларни қабул қилишга бошлаганини эълон қилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону