18 October 2012
01:28 - АҚШ қўмондони Тошкентга келди
Бугун куннинг биринчи ярмида АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарга кўра, АҚШ Ҳарбий транспорт қўмондонлиги (ТРАНСКОМ) қўмондони, генерал Уильям Фрейзер III нинг 17 октябрь куни Тошкентга келиши айтилган. Куннинг ўтиб бўлагинини ҳисобга олсак, хабар кеч тарқалган ва генерал айни саотларда Ўзбекистонда. Юқори лавозимли мулозимлар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюргани айтилаётган АҚШ ҳарбийси учрашувларда Афғонистонга Ўзбекистон орқали юк олиб ўтишга алоқадор Шимолий Таъминот Тармоғига оид масалаларни муҳокама қилади.

Генералнинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Мудофаа ишлари вазири Қобул Бердиев билан учрашуви режалаштирилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону