17 October 2012
21:41 - Cаакашвили ўз рақиби Иванишвилининг номзодини Бош вазирликка кўрсатди
Гуржистон Президентининг аввалдан кутилган бу қарори 21 октябрь куни Кутаисида биринчи мажлисини ўтказадиган янги парламентда тасдиқланиши керак. 150 кишилик парламентда Бидзина Иванишвили тарафдорлари кўпчилик бўлгани сабабли, унинг номзоди тасдиқланиши шубҳасиз. Аммо, унга Гуржистон ватандошлиги қайтариш ҳақидаги қарор Франция ватандошлиги йўқ қилингандан кейингина кучга киради. Бу нарса янги Бош вазирни тасдиқлашда қанчалик муҳим роль ўйнаши ҳали маълум эмас. Балки, Франция Гуржистонда сиёсий кризис яратмаслик учун дарҳол керакли қарорини чиқаради.

Аммо, бир нарса аниқки, Бидзина Иванишвили ва унинг тарафдорлари сайловолди ваъдаларининг кўпчилигидан, масалан, дарҳол Россия билан алоқаларни тиклаш ваъдасидан ваз кечиб, фақат Саакашвили айтиб келган ва Ғарбга ёқадиган шиорларни айтишга бошладилар. Демак, уларнинг сиёсий обрўси ўта тезлик билан тушишга бошлайди. Улар иқтисодда ҳам Саакашвили йўлини давом эттирсалар, бошқа йўллари ҳам йўқ, тўғри йўлда кетаётганларига қарамасдан, сиёсий обрўлари ундан ҳам пастга тушади. Оддий гуржиларда “Саакашвили ҳақ экан, нима учун Иванишвилига овоз бердик?” деген савол туғилиши табиийдир.

Иванишивилининг 5 партиядан иборат коалицияси фақат унинг пули атрофида ишлаётганини ҳисобга олсак, пули эса чексиз эмас, Иванишвили кейинги сайловларгача парламентда ҳукмронлик қилиши ва ҳукумат бошлиғи бўлиб қолишининг эҳтимоллиги жуда оз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону