17 October 2012
01:23 - Футболчиларимиз муҳим ғалабани қўлга киритди
Бир неча соат аввад Қатар пойтахти Доҳада футбол бўйича миллий терма жамоамиз мезбонлар устидан кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. “Ас-Саъд” стадионидаги ўйиннинг 13-дақиқасида Санжар Турсунов ўйиндаги ягона голни киритди. 2014 йил Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионатига тўртинчи давра саралаш учрашувлар доирасидаги бу матч ҳамюртларимиз учун ўта муҳимлиги шундаки, жамоамиз ҳозигача ўтказилган саралаш ўйинларининг биронтасида ғалаба қозонолмаган эди.

Ўйин натижаси футболчиларимизнинг турнирдаги мавқеини бир оз мустаҳкамлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону