16 October 2012
19:33 - Араб дунёсида Қурбон байрами 26 октябрда, арабларни ҳурмат қиладиган Ислом Карим ҳам шундай қарор қилса керак
Ойни кузатиб борувчи Жаҳон Комитети (Moonsighting Committee Worldwide - http://moonsighting.com) расман эълон қилишича, бу йил Зул-ҳижжа ойи 17 октябрда бошланади, демак, Қурбон ҳайити 26 октябрда бўлади. Шунга асосланган Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма араб давлатлари Қурбон байрамини 26 октябрга тайинладилар.

Ваҳоланки, 8 октябрдаги хабарларимиздан бирида билдирганимиздек, Туркия ҳукмати Қурбон байрамини 25 октябрга белгилаб, арафа кунидан, яъни 24 октябрдан Туркия Республикаси куни бўлган 29 октябргача 6 кунлик таътил эълон қилганди. Табиий, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ҳам Туркиянинг эмас, арабларнинг айтганини қилади, чунки, ўзбекларга ортиқача дам олиш куни беришнинг нима кераги бор?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону