16 October 2012
02:42 - Ҳамюртимиз Раҳмон Жумаев самбо бўйича жаҳон чемпион бўлди
Болгария пойтахтида ўтказилаётган самбо бўйича жаҳон чемпионатида 52 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Раҳмон Жумаев чемпион бўлди. Ёшлар ўртасидаги мазкур мусобақадаги ғалаба бошқа спортчиларимизнинг ҳам руҳини кўтарди ва бир йўла уч нафар спортчимиз Нодир Мирхаликов (-81 кг), Беҳруз Турдиев (+87 кг) ҳамда Валижон Искандаров (+100 кг) эса жаҳон чемпионатининг бронза медаллари билан тақдирланди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати бу ғалабани мамлакатда спортга қаратилаётган юксак эътибор ва президент Ислом Каримнинг ғамхўрлиги билан боғлаган.

Қаранг, кимдир ғалаба қозонса, бу Ислом Каримнинг ғамхўрлиги натижаси. Миллионлаб ўзбеклар Россияда хор бўлиб юрса, бунга Президентнинг алоқаси йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону