16 October 2012
00:09 -
Сенатбоши Бокуга кетди, муҳим саммитда иштирок этмоқда
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг бири-бирини такрорловчи хабарларига кўра, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Илгизар Собиров Озарбайжонга сафар қилади. Сенатбоши етакчилигидаги делегациямиз 15-16 октябр кунлари Бокуда ўтказиладиган Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари ва ҳукумат бошлиқларининг 12-саммитида иштирок этади.
Покистон Президенти Осиф Али Зардорий, Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ва Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон сингари таниқли арбоблар иштирок этадиган бундай иқтисодий анжуманда ўзимизнинг биринчи рақамли иқтисодчи Ислом Карим яна йўқ.
Аввалги хабарларимизда Ташқи ишлар вазири Комиловнинг Паражга сафари хусусида тўхталиб, Ислом Каримнинг тилга олинмаётганида ҳайрон бўлгандик. Кўриниб турибдики,режимбошимизнинг бошига бир нималар тушган.
Эслатиб ўтиш жоиз, Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти 1985 йилда Туркия, Эрон ва Покистон томонидан тузилган. Кейинчалик ташкилотга Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон аъзо бўлган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения