14 October 2012
20:34 -
Бугун Россияда умумий сайлов куни, мухолифат ҳамма ерда қонунбузaрчилик бўлаётганини айтмоқда
Эслатиб ўтамиз, масалан, АҚШ умумий сайлов куни сифатида ноябрь ойининг биринчи душанбасидан кейинги кун белгиланган. Ўзбекистонда умумий сайлов куни - декабрь ойининг учинчи ўнкунлигидаги биринчи якшанбадир.
Россияда умумий сайлов куни анчагина мавҳум тушунча. Бу ерда минтақавий ва маҳаллий сайловлар куни сифатида октябрь ойининг биринчи ёки иккинчи якшанбаси белгиланган. Президентлик ва парламент сайловлари 2000 йилдан бери март ойида ўтказилиши қонунлаштирилган, аммо куни белгиланмаган. Яъни, ҳамма нарса қориштириб юборилган.
Бугун Россияда маҳаллий сайловлар бўлмоқда. Муддати битган жойларда губернаторлар, мэрлар ва маҳаллий қонунчлик мажлислари сайланади.
Бугунги сайловларнинг натижалари, улар қандай бўлишидан қатъий назар, мамлакатдаги Путин режимининг моҳиятини ўзгартиролмайди. Аммо, мухолифат учун ҳукумат билан навбатдаги куч синаш саҳнаси бўлади.
Мухолифатчилар (Коммунистик партия, Яблоко партияси, Адолатли Россия партияси ва бошқалар) ҳамда турли мустақил номзодлар ҳамма ерда сайлов қонунлари оммавий равишда бузилаётгани ҳақида бонг урмоқдалар. Аввалдан тахмин қилиш мумкинки, ҳукуматнинг қўғирчоғи бўлган Мараказий ва маҳаллий Сайлов Комиссиялари мухолифатнинг шикоятлари тўғри чиқмагани ҳақида рапорт берадилар, хўжа кўрсинга, бир неча ерда уларнинг талаби қондирилади ҳам.
Аслида, дейди мухбиримиз, ростдан ҳам мухлифатчиларнинг дод-войи асоссиз бўлса керак. Чунки, асосий ахборот воситалари, энг муҳими, ТВ каналлар мавжуд ҳокимиятнинг қўлида бўлган Россияда, ҳамма диктаторликларда бўлгани каби, оддий одамлар пропаганда остида, зўрлов билан эмас, ҳокимиятдаги партиянинг номзодларига овоз берадилар.
Демак, қонунларнинг бузилиши сайлов участкаларида эмас, фақат ҳокимиятдаги “Бирлашган Россия” партиясининг рупори бўлиб қолган оммавий ахборт воситаларидадир. Мухолифат буни ўзгартироладими? Ҳаммa гап шу ерда.
Дарвоқе, бу фикрлар Ўзбекистон учун ҳам тўппа-тўғри.