13 October 2012
20:11 -
Ҳаракат-Эзгулик-Бирлик: Бизга ёрдам беринг, ҳомийлик қилинг! Donate, please!
«Ҳаракат» Ахборот Агентлиги бир неча йилдан бери ўзбеклар тарихида ҳали бўлмаган анаъана яратиш учун иш олиб бормоқда. Гап ахборат воситалари, ноҳукумат ташкилотлари ва сиёсий партияларнинг фаолиятини моддий қўллаб-қувватлашга, яъни уларга ҳомийлик қилишга оддий одамларни ва турли ташкилотларни тортиш ҳақида кетмоқда.
Ривожланган демократик давлатларда спонсорлик/ҳомийлик қилиш анаъаналари чуқур илдиз отган. Аслида, ҳомийлик системаси демократик жамиятнинг сифатларидан бирига айланган.
Сайтимизда бир неча йилда бери олиб борилаётган “Юзга юз минг” кампанияси айнан ўша ҳайриячилик анъаналарини яратиш йўлидаги биринчи тажрибадир. Катта натижаларга эришдик демокчи эмасмиз. Аммо, Ўзбек миллатининг ҳозирги аҳволидан келиб чиқилса, бу кампаниянинг ҳозирги натижалари ҳам тарихимизда қоладиган воқеа бўлиши муқаррар.
Ҳозир шу кампания доирасида яна бир қадам қилдик. Бизга моддий ёрдам беришни истаганлар Интернетнинг имкониятларидан фойдаланиб, Интернега боғланган ҳар қандай компютер орқали тўғридан-тўғри бизнинг ҳисобимизга пул ўтказишлари мумкин.
Бунинг учун сайтимизнинг бош саҳифасидаги “Юзга юз минг” кампанияси” бўлимида жойлашган Donate тугмасини босиб, PayPal номли пул жўнатиш системасига киринг. Аввал юқори қаторда юбориладиган пулнинг миқдорини кўрсатинг. Сўнгра, икки вариант бор. PayPal системасида ҳисобингиз бўлса, ўнг тарафдаги квадрат ичида ўзингизга оид маълумотларни киритгач, жўнатиш тугмасини босасиз. Иккинчи вариант – чапа тарафда кўрсатилган қаторларга ўз банк ёки кредит картингизга доир маълумотларни киритасиз ва жўнатиш тугмасини босасиз.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, PayPal пул жўнатиш системаси машҳур eBay компаниясиники, у кўп марта синовлардан ўтган, пул жўнатувчиларнинг банк ҳисобларига доир маълумотлар ҳамма учун, биз учун ҳам, номаълум бўлиб қолаеради. Яъни, пул жўнатиш тамомийла анонимдир. Жўнатувчи одам бизга маълум қилиш учун ўзининг ҳақиқий ёки ўзи танлаган тахаллусини кўрсатиши мумкин, холос.
Сайтимизга Donate тугмаси қўйилганига бир неча кун бўлди. У ҳақда алоҳида хабар қилмаган бўлсак ҳам, ўзини Ozbek деб танитган дўстимиз хайрия сифатида $25 юборишга улгурибди. У кишига миннатдорчилик билдириш билан бир қаторда, ҳаммани “Юзга юз минг кампанияси”да иштирок этиш миллат ва ватаннинг келажаги учун курашнинг бир парчаси эканлигини унутмасликка, бу кампанияда иштирок этишга чақирамиз.
Ўзбекистоннинг келажаги учун қилинаётган ишларни қўллаб-қувватлаб, бизга ёрдам беринг, ҳомийлик қилинг, ишни Donate тугмасини босишдан бошланг!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения