13 October 2012
06:15 -
Ислом Каримнинг Бокуга ташрифи битди, аммо ўзи қаердалиги номаълум
У кеча Озорбайжон Президенти Илҳом Алиев билан қисқа учрашувдан кейин қўшма декларация имзолади, Бокуни айланди. Аввалдан тахмин қилганимиздек, Озорбайжон Давлат Байроғи Майдонида бўлди, Ҳайдар Алиев қабрини зиёрат қилди.
Икки президент кечқурун тантанали овқат ейиш маросимида қатнашиб, дабдабали нутқлар сўзладилар. Уларга кўра, Озорбайжон Жанубий Кавказда, Ўзбекистон Марказий Осиёда барқарорлик тимсоли эмиш. Аслида, бу тўғри фикр. Озорбайжоннинг 20 фоиз ҳудуди 20 йилдан бери Арманистон ишғоли остида, аммо аввал Ҳайдар Алиев, энди Илҳом Алиев ўз ерларни озод қилиш учун ҳеч нарса қилмаяптилар. Табиий, арманилар ва уларнинг стратегик ҳамкори Россия бундан хурсанд. Натижада минтақада барқарорлик бор. Агар Озорбайжон халқи Жанубий Кавказдан бутунлай кўчиб кетса, барқарорлик даражаси яна ҳам ортади.
Ўзбекистон режими Қирғизистонда ўзбекларнинг қирғин қилинишига кўз юмиб, барқарорликни сақлаб қолди. Аммо, бу вақтинча барқарорлик. Агар қўлидан келса ва Ислом Карим Ўзбек миллатини бутунлай йўқ қилолсагина, бу минтақада умрбод барқарорлик бўлади.
Ҳеч шубҳа йўқки, вақти келади, бу икки мамлакатда бу президентлар миллат хоинлари деб эълон қилинади. КГБчи, яъни Лубянканинг қўғирчоғи Ҳайдар Алиевнинг ҳайкаллари ҳамма ердан отилади. Ҳали ҳам Лубянка томонидан бошқариладиган Ислом Каримнинг бироз ақллилиги - барибир отилиши муқаррар бўлган ҳайкалларини қурдирмаётганидир.
Озорбайжон агентликлари Ислом Каримнинг ташрифи битганини эълон қилдилар, аммо унинг ўзи ҳозир қаердалиги номаълум.