12 October 2012
01:02 -
Бухоронинг собиқ ҳокими Самойдин Ҳусенов тергов қилинмоқда
Бухоро вилояти МХХ бошқармаси ва прокуратураси томонидан собиқ вилоят ҳокиси Самойдин Ҳусеновга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов материалларига кўра, Самойдин Ҳусейнов фаолияти даврида “Бухорогаз” ширкатининг 90 миллон сўм маблағини ўз уйини таъмирлаш баҳонасида ўзлаштирган. Бухоро шаҳридаги “Шарқ” автостанциясини буздириб, уни жияни Васлиддин Ҳусеновга савдо мажмуаси қилиб берган. Вилоятдаги Шредер жамоа хўжалиги ҳудудида жойлашган 55 сотихлик болалар боғчаси ерларини ўзлаштирган. Жондор туманидаги консерва заводи ва бир қанча автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларини қариндошларига хусусийлаштириб берган.
Дарвоқе, Васлиддин Ҳусеновнинг иши жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида кўрилиб, у 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жиян қатор коррупциявий жиноятларда айбланган. Бу ишлар бўйича “Бухорогаз” шаркатининг 3 нафар ходими ҳам узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Самойдин Ҳусенов 2011 йилнинг 28 декабрида халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида лавозимидан четлатилган ва иши терговга оширилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения