11 October 2012
19:25 -
Ислом Карим Бокуга келгани ҳақида хабар йўқ, аммо Бош вазир ўринбосаримиз ўша ерда

Аммо Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Розиқулов Озорбайжон Иқтисодий тараққиёт вазир Шахин Мустафоев билан Бокуда учрашув ўтказани, улар иқтисод соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишгани ҳақида умумий гаплардан иборат қисқа хабар берилди.
Давлатнинг Trend агентлиги тарафидан бироз аввал тарқатилган хабарнинг вақти 13:58 деб кўрсатилган. Ваҳоланки, ҳозир у ерда маҳаллий вақт 13:25. Ўзбекистон Президентидек меҳмоннинг келишидан ҳаяжонланиб кетган озори хабарчиларининг калласи айланиб кетган бўлса керак.