10 October 2012
13:19 - Ислом Каримни қизи Фуҳушанинг Швециядаги миллионлари ту-ту... бўлдими?
Ҳозирги ёш авлод билмайдиган, аммо Совет йилларида ўта машҳур бўлган кинорежиссёр Элдор Рязановнинг “Икки кишига бир вокзал” фильмида шундай эпизод бор. Бир одам бошқасининг паспортини арзимаган бир нарса туфайли гаровга олади ва иш битгандан кейин паспортни беришни унутиб, кетиб қолади. Паспортнинг эгаси ўртада турган аёлдан паспортини сўраса, у аёл эсанкираб қолиб, “паспортингиз... ту-ту...” деб жавоб беради. Аслида у “паспортингиз кетиб қолди, паспортингиз йўқ” демоқчи эди.

Ўша иборани ишлатиб гапирсак, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг ўзига Foohoosha лақабини олган қизини Швеция банкидаги бир неча юз миллион доллари “ту-ту” бўлганга ўхшайди.

Кечаги хабарларимиздан маълумки, Швеция ҳукуматининг ҳам улуши бўлган “TeliaSonera” Ўзбекистонда бизнесга кириш ва русларга тегишли бўлган МТС-Ўзбекистон ширкатини арзон гаровга қўлга олиш учун Гулнора Каримовага офшор зоналарда очилган Takilant фирмаси орқали бир неча юз миллион доллар пул берган. Пул “Takilant”нинг Швециядаги Nordea банкида очилга ҳисобга ўтказилган.

Энг сўнги маълумотларга кўра, ҳозир бу ҳисоб музлатиб қўйилган. Текширувлар битмагунча, ҳеч ким бу пулни ололмайди. Текширувлар Фуҳушанинг фойдасига бўлмаслиги ҳам аввалдан маълум. Демак, пуллар ту-ту...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону