09 October 2012
00:51 - Туркияда Қурбон байрами Республика куни билан туташди, бу йил Ўзбекистонда ҳам шундайку!

Бу мамлакатда бу йилги Қурбон байрамининг биринчи куни 25 октябрга, яъни пайшанбага тўғри келди. Туркияда Рамазан ва Қурбон байрамлари, қонунга кўра, 3 кундан бўлади. Демак, бу йил байрам 25-27 октябрь кунлари (пайшанба-шанба) бўлиши кутиларди.

Аммо, ҳукумат бугунги қарори билан кутилмаган ҳотамтойлик кўрсатди. Байрамнинг учинчи куни шундоғам дам олиш куни бўлган шанбага тўғри келиши натижасида туркияликлар бир кунлик дам олишдан маҳрум бўлмасинлар деб, арафа куни, яъни 24 октябрь ҳам байрамга қўшилди.

Шундай қилиб, Туркияда бу йилги Қубон байрами муносабати билан 5 кун таътил бўлар экан, деб шошманаг. Таътил олти кун бўлади, чунки, 29 октябрь Туркия Республикаси эълон қилинган кун – яна бир байрам.

Демак, бу йил турклар 6 кун таътилда бўладилар, 24 дан 29 октябргача.

Ўзбекистондачи?

Тахмин қилиш мумкинки:

Мусулмонлар Идораси Ислом Каримнинг амри билан, яъни исломнинг амри билан ҳам дейиш мумкин, байрамни 26 октябрга, яъни жума кунига тайинлайди, таътил жума-якшанба кунлари бўлади,

ёки байрам 25 га тайинланса ҳам, якшанба жумага ўтказилади ва байрами яна уч кун – пайшанба-шанба кунлари бўлади.

Аслида, кўпчилик аввал ҳам, ҳозир ҳам билмайдиган бошқа байрамимиз бор. 1924 йил 27 октябрь куни СССРнинг ўша пайтдаги парламенти Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси тузиш қарорини чиқарган. Яъни, тарихда биринчи марта, сунъий чегаралар билан “Ўзбекистон” номли давлат тузиш қарори олинган. 1925 йил 2 май кунлари Ўзбекистоннинг таъсисчи парламенти уни қонунлаштиргани – расмиятчиликдир.

 

Айнан ўша куни Ўзбекистон МУСТАҚИЛ давлат сифатида СССРга кириши тасдиқлагани сабабли, Ўзбекистоннинг мустақиллик куни 2 майдир.Табиий, қоғоздаги мустақиллик, худди 1991 йил 31 августда эълон қилинган мустақиллик каби. Ҳақиқий мустақил бўлган кунимиз эса, СССРнинг парчаланиш куни - 8 декабрь 1991 йил. Агар мутақиллик куни сифатида 8 декабрлни тан олмасак, 2 майни тан олишга мажбурмиз.


Хуллас, бировга ёқадими, ёқмайдими - фарқи йўқ, Ўзбекистон номли давлатнинг дунёга келиш куни 27 октябрь, мустақиллик куни 2 май.

Шундай экан, Туркия ҳукуматининг мантиғини ишлатиб, бизда 4 кун кунлик (25-28 октябрь, яъни пайшанба-якшанба) таътил деб эълон қилиниши керакмасми?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону