22 January 2008
04:00 -
23:30 - Уведомление правозащитников Узбекистана 22:00 - Депутат хоним теварагидаги шов-шувлар - сиёсий гуруҳлар орасидаги урушнинг ташқи кўриниши 17:00 - Мамлакат тарихида биринчи марта 16:00 - Пўлат Охун вилоят судига чиқди - “

23:30 - Уведомление правозащитников Узбекистана
22 января 2008 года
24 января 2008 года участники «Правозащитного Альянса Узбекистана» в количестве до 20 человек намерены провести пикет с 11 до 13 часов у здания Генеральной прокуратуры Узбекистана.
Одним из требований участников пикета является требование к Генеральной прокуратуре дать полный и обстоятельный ответ на переданное заявление правозащитников Абдилло Тожибой угли и Ахтама Шаймарданова.
В этом заявлении правозащитники требуют возбудить уголовное дело против Центральной избирательной комиссии за прямое нарушение статьи 90 Конституции Узбекистана, а также за другие допущенные нарушения законодательства со стороны ЦИК в ходе выборов президента Узбекистана в 2007 году, так как в Конституции Узбекистана в статье 118 указано, что Генеральный прокурор Республики Узбекистан и подчиненные ему прокуроры осуществляют надзор за точным и единообразным исполнением законов на территории Республики Узбекистан.
Также участники пикета будут продолжать требовать свободу политическим заключенным Узбекистана и их реабилитация.
У многих участников пикета есть личные требования к Генеральной прокуратуре Узбекистана.
В Хокимият города Ташкента сегодня было передано письменное уведомление о намеченном пикете с просьбой обеспечить безопасность правозащитников – участников этой акции.
22:00 - Депутат хоним теварагидаги шов-шувлар - сиёсий гуруҳлар орасидаги урушнинг ташқи кўриниши
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Матлуба Бурхонова атрофидаги шов-шувлар яна-да кўпаймоқда. Бир қанча оммавий ахборот воситаларида депутатнинг ўзбек қизларини хорижга “экспорт” қилиш билан боғлиқ фаолияти гапирилганидан сўнг депутат хоним уларга жавоб хати йўллаган. Унда депутатга қарши Ўзбекистон махсус хизмати одамлари миш-мишлар тарқатаётгани баён қилинади. Хусусан, депутатнинг катта ўғли Темур Умуров (у Республика Бош прокуратураси алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси) гиёҳванд моддаларга муккасидан кетгани ҳақидаги иддаолар рад қилинади.
Шунингдек, депутат хоним яқинда Сергели тумани суди ҳукми билан 8 йилга озодликдан маҳрум этилган кичик ўғли Ботир Умуровнинг ҳам айби йўқлиги, унга қўйилган сохта паспорт ясаш айби уйдирма эканини таъкидлаган.
Кузатувчилар фикрига кўра, мазкур ҳаракат ва миш-мишлар депутатнинг ўғли Темур Умуровнинг профессионал фаолияти билан боғлиқ. У Андижон вилояти собиқ ҳокимларининг жиноий иш матриалларини тергов қилган эди.
Булар кўрсатадики, Ўзбекистонда турли сиёсий гуруҳлар ва уларнинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги тарафдорлари орасида ҳаёт-мамот жанги авжига чиқмоқда. Бу жангда ҳукуматнинг ўзи яратган псевдо-мустақил сайтлар ҳам фаол иштирок этишаётганига шубҳа йўқ.
17:00 - Мамлакат тарихида биринчи марта
“Ҳаракат” сайтидан: Ўзини мустақил журналист Огоҳбек деб атаган кишидан шу хабарни олдик. Агар унда ёритилган воқеа шундай битган бўлса, Равшан Бобомуҳамедов ва унинг ишончли вакили Дилмурод Саййидни табриклаш мумкин.
* * *
2007 йил июн ойидан бошлаб жаҳон интернети тармоқларида Ўзбекистон Адвокатлари нашри “Ҳимоя-жараён” газетаси бош муҳаррири Равшан БОБОМУҲАМЕДОВнинг муас-сислар-ЎзР Адвокатлар ассосиацияси, Тошкент шаҳар Адвокатлар ҳайъати ва М.Ахматов томонидан ғайриқонуний тарзда ишдан бўшатилганлиги тўғрисидаги хабарлар берилган-ди. Июл ойи охирларида эса, Равшан Бобомуҳамедов ва унинг ишончли вакили Дилмурод САЙЙИД газета муассисларини судга берганликлари ҳақида маълум қилинганди.
“Лавозимига тиклаш ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида”ги даъво аризаси бўйича Тошкент шаҳар ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судида 2007 йил 13 августда бошланган суд жараёнлари 2007 йил 17 декабр куни ниҳоясига етди. Ва мамлакат тарихида қайд этилмаган ҳамда ҳеч ким кутмаган натижа билан якунланди: бири вақтинча, иккинчиси мутлақо ишсиз икки нафар ижодкор-Р.Бобомуҳамедов ва Д.Саййид Ўзбекистоннинг энг нуфузли адвокатлик ташкилотлари ҳисобланган ЎзР Адвокатлар ассосиацияси(раиси Б.Саломов), Тошкент шаҳар Адвокатлар ҳайъати (раиси С.Якубов) ва муассис М.Ахматов (ишончли вакили Р.Гапиров)ни судда ютиб чиқдилар.
Р.Бобомуҳамедовни лавозимига тиклашлик билан бирга муассисларнинг ҳар биридан унинг фойдасига 500 минг сўм (тахминан 376 АҚШ долларига тенг!)дан маънавий зарар ундиришлик ҳам кўрсатилган ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро суди чиқарган ҳал қилув қарорида!
Бизни масаланинг яна бир жиҳати қизиқтиради. Яъни, суд жараёнлари даври (2007 й., 13 август)да Р.Бобомуҳамедов ва Д.Саййид фаолиятларига қарши рус тилида “Ҳимоя-жараёнга тоза ҳаво зарур...” сарлавҳали мақола эълон қилган “Горизонт.уз” сайти, бу мақолани (“...дан қуруқ қолаётгандек”!) зудлик билан ўзбек тилига ўгириб (15 август куни!) чоп этган Ўзбекистон журналистлари нашри “ҲУРРИЯТ” ва мамлакат “Маҳалла жамғармаси” нашри “МАҲАЛЛА” газеталари таҳририятлари икки жафокаш ҳамкасбларининг ҳалол ютуғини ўз саҳифаларида ёритадиларми ёки йўқми?
Нима бўлганда ҳам ноҳақ маломатлару ғайриқонуний хулосалар, турли тазйиқлар қаршисида тушкунликка тушмай, Ўзбекистоннинг 1-рақамли ва энг нуфузли адвоктлари билан қонун талашишдан чўчимай, майдонга чиққан Равшан Бобомуҳамедов ва унинг ишончли вакили Дилмурод Саййидни Аллоҳ қўллагани рост бўлсин!
16:00 - Пўлат Охун вилоят судига чиқди
Ўз паспорти масаласида Бўз туманлараро суди адолатли қарор чиқармагани сабабли, бугун Пўлат Охун Андижон вилоят судига қуйидаги ариза билан мурожаат қилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судига
Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳар А.Икромов кўчаси 2-уйда яшовчи Ахунов Пулатжан Алимовичдан
Фуқаролик ишлари бўйича Буз туманлараро судининг менинг шикоят аризамга нисбатан чиқарган қарорига рози бўлмаганим ва менинг аризамни Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди кўриб чиқиши масаласида
ШИКОЯТ АРИЗА
Мен - Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ахунов Пулатжан Алимович 11 январ 2008 йили Фуқаролик ишлари бўйича Буз туманлараро судига “Шаҳрихон тумани ички ишлар бўлими хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлими мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатларига нисбатан” шикоят аризани топширган эдим.
Аризамни Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судини судьяси Ш.У.Тошмирзаев кўриб чиқиб ўзининг 2008 йил 17 январ кунги ажрими билан қабул қилишни рад этди.
Мен Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судини судьяси Ш.У.Тошмирзаев қароридан умуман норозиман ва бу қарор мени қониқтирмайди. Аризам мазмунан ўрганиб чиқилмаган ва мен кўрсатган сабаблар ва ҳолатлар умуман инобатга олинмаган.
Юқоридагиларга асосланиб Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судига топширган ва қабул қилишни рад этилган арзамни Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди кўриб чиқишини сўрайман ва аризамда кўрсатилган “Шаҳрихон тумани ички ишлар бўлими хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлими мансабдор шахсларини менга шахсимни тасдиқловчи ҳужжат беришдан бош тортганликда ифодаланган ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиб, менга шахсимни тасдиқловчи ҳужжат беришлик мажбуриятини юкламоғингизни илтимос қиламан.
Бундан ташқари Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судини судьяси Ш.У.Тошмирзаевни аризамни мазмунан ўрганмаслик ва мен кўрсатган сабаблар ва ҳолатларни умуман инобатга олмаслик ҳаракатларига ва чиқарган қарорига ҳуқуқий баҳо беришингизни сўрайман
Илова: 1. Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро суди Ажрим нусхаси ва Ариза иловалари 7 варақдан иборат
2. Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судига мен топширган Ариза нусхаси
Аризачи: П.Ахунов
“Эзгулик” жамияти Ўзбекистон ТВни судга беради (Пресс-релиз №3, 22.01.2008 й)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти муқаддам Бухоро вилояти Қоракўл тумани Човли қишлоғида яшовчи фуқаро Жумаев Юсуф ҳамда унинг ўғли Бобурга нисбатан Бухоро вилояти ИИБ томонидан мустақил ҳимоячи иштирокисиз тергов ва суриштирув ишлари олиб борилаётгани хусусида маълум қилганди. Чунончи, бу шахсларга нисбатан жамият фаоли Васила Иноятованинг жамоатчи ҳимоячи этиб тайинлангани ва бу борада расмий идораларга маълум қилингани ҳақида айтганди. Орадан бирмунча вақт ўтганига қарамай, жамиятнинг бу мурожаати оқибатсиз қолдирилиб келмоқда. Аксинча, айбланувчи Жумаев Юсуф ҳамда Бобурларнинг шахсини бадном этувчи, уларнинг қадр-қимматини камситувчи сиёсий буюртма матриаллар оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинмоқда.
Хусусан, 21 январь соат 21.40да Ўзбекистон телевидениесининг Ўзбекистон телеканали орқали эфирга узатилган “Жиноятга жазо муқаррар” номли кўрсатувида Жумаевлар оиласи шаънини қораловчи лавҳалар намойиш этилди. Прокуратура, Ички ишлар идоралари ходимларининг таъкидлашича, гўё, шоир Юсуф Жума Ўзбекистон сиёсатини камситувчи, унинг конституциявий дахлсизлигига раҳна солувчи, обрўсини тўкувчи шеър ва асарлар ёзиб келган эмиш. Унинг асарларида мамлакатимиз тараққиёти, унинг ҳозирги аҳволи 200 йиллик тараққиёт босқичидан ўтган ривожланган давлатлар билан солиштирилиб, камситиларкан. Энг муҳими, шоир ижоди тушкун ва жамоат хавфсизлигига раҳна солувчи йўналишда бўлиб, истиқлол йилларида эришилган ютуқларни тараннум этмас экан. Афсуски, телебошловчи юрт ва миллат манфаатларига зид ана шу ижод намуналаридан томошабинларни маҳрум этди, ўзининг иддаоларини амалда исботлай олмади.
Намойишга кўра, асосан интернет тармоғидаги сайтларда Юсуф Жума ва унинг оиласи атрофидаги воқеалар сиёсийлаштирилиб, жамоатчилик олдида мамлакат шаънини камситиларкан. Кўрсатув давомида бир неча ёлланган шахслар фуқаро Жумаев Юсуф, унинг рафиқаси Гулнора Олтиева шахсига нисбатан ҳали суд қарори билан исботини топмаган таъмагирлик, товламачилик сингари айбловлар қўйди. Шунингдек, Қоракўл тумани прокурори Шариф Муҳсинов томонидан ҳали судда оқланиши мумкин бўлган Юсуф Жумаев ва унинг ўғлига нисбатан жазо муқаррарлиги қайд этилди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон телеканалининг мазкур кўрсатувни ҳукумат томонидан уюштирилган сиёсий террор сифатида талқин этиб, унга республика Бош прокуратураси томонидан дарҳол изоҳ берилиши керак, деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни 6-моддасида: “Оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларнинг шахсий ҳаётига аралашиш таъқиқланади, ...муайян иш бўйича суд қарори чиқмасдан туриб ёки судининг ҳал қилув қарори ёхуд ҳукми қонуний кучга кирмай туриб, унинг натижаларини тахмин қилиш ёки судга ўзгача йўл билан таъсир кўрсатиш таъқиқланади” дейилган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон телеканалининг “Жиноятга жазо муқаррар” кўрсатуви фуқаро Жумаев Юсуфнинг қилмишига жазо муқаррарлигини бир неча марта эътироф этди. Шунингдек, у билан бўлган ҳодисада милиция ходими Алижон Назаровнинг жароҳат олиши, маҳаллий комбинат олдидаги можаро хусусидаги мужмал, тушунарсиз оператив лавҳаларни намойиш этди. Хонадон шаъни лавҳалар орқали жамоатчиликка таниш бўлмаган бир неча шахслар томонидан камситилиб, омма орасида оилага нисбатан салбий муносабат шакллантирилди. Инчунун, шоир ижоди миллат ва Ватан равнақига раҳна соларкан, жамоатчилик ундан хулоса чиқариши, ёт ғоялардан халос бўлиши учун бу ижод намуналари оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниш лозим.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг мазкур хатти-ҳаракатини қонун ва меъёрий ҳужжатларга зид, деб баҳолайди. Компания раҳбарияти мазкур ноқонуний ҳатти-ҳаракати учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши, суд ҳукми чиқмай туриб, шахснинг шаънини ерга ургани сабаблари учун изоҳ бериши керак, деб ҳисоблайди. Жамият Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини мазкур қонунбузарлик учун прокурорлик чораларини қўллашга чақириб, Ўзбекистон телевидениеси бу намойишга раддия бермаса, тегишли тартибда судга мурожаат қилишини маълум қилади.
10:00 - Пўлат Охуннинг паспорти масаласида суд ҳам масхарабозлик қилишни бошлади
Шу йил 16 январдаги хабаримиздан маълумки, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун 11 январь куни Шаҳрихон тумани ИИБ хорижга чиқиш, кириш бўлими мутасаддилари устидан Бўз туманларо судига шикоят билан мурожаат қилган эди. 18 январь куни Бўз туманларо суди судяси Ш.У.Тошмирзаев шикоятчига жавоб йўллаб, унинг аризаси қабул қилинмаганини билдирган.
Қуйида шу икки ҳужжат – Пўлат Охуннинг шикояти ва унга берилган жавобнинг матнлари билан танишишингиз мумкин. Пўлат Охуннинг фамилияси Совет замонидан қолган ҳужжатлар асосида берилган паспортга кўра - Ахунов эканлигини ҳисобга олинг.
* * *
Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳар А.Икромов кўчаси 2-уйда
яшовчи Ахунов Пулатжан Алимовичдан
Шаҳрихон тумани ички ишлар бўлими хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлими мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатларига нисбатан
ШИКОЯТ
Мен - Ахунов Пулатжан Алимович 2007 йилнинг 12 март куни амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли, CL 0022103 номерли паспортимни Шаҳрихон туман ички ишлар бўлими хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлимига паспортимни алмаштириш масаласида мурожаат этдим ва муддати ўтган паспортимни ва талаб қилинган ҳужжатларни бердим.
Менга фуқаролик паспортимни алмаштириш масаласи Швеция давлати фуқаролигини олган ёки олмаганлигим тўғрисида маълумот бўлмаганлиги сабабли тўхтаб турибди.
Шаҳрихон туман ички ишлар бўлими хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлими мансабдор шахслари менга фуқаролик паспорти олганимга қадарлик вақтинчалик шахсимни тасдиқловчи ҳужжат беришлари лозим бўлсада шу кунга қадарлик бундай ҳужжат бермасдан келмоқдалар.
Бу масалада охирги марта 2008 йилнинг 5-январ куни туман ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат этдим. Жавоб хатида бундай ҳужжат фақат фуқаролик паспортини йўқотган шахсларга берилишлиги билдирилган.
Шаҳрихон туман ички ишлар бўлими хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлими мансабдор шахсларини бу ҳаракатларини мен қонунсиз деб ҳисоблайман, сабаби:
1. Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролик тўғрисида”ги қонунига асосан ҳар бир Ўзбекистон фуқаросини шахсини тасдиқловчи ҳужжати сифатида паспорти бўлишлиги керак, мен Ўзбекистон фуқаросиман.
2. Ўзбекистон республикасининг “Фуқаролик тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддасида аниқ кўрсатилган:
“10-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлат фуқаролигига мансублигини тан олмаслик
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахснинг чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди.”
Қонунда аниқ кўрсатилган “тан олинмайди” ва бунинг учун на исбот на далил керак эмас.
3. Шаҳрихон тумани ички ишлар бўлими хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлими мансабдор шахслари амалда ЎзР Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Кодекснинг 223-моддасини 1-қисмида кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этишга мени мажбур қилмоқдалар, чунки менда Ўзбекистонда паспорт тизими ҳақидаги қоида талабларига асосан паспортим ёки шахсимни тасдиқлайдиган ҳужжат бўлиши шарт. Акс холда ҳеч қандай шахсимни тасдиқлайдиган ҳужжатим бўлмагани учун мен қонунбузар сифатида жавобгарликга тортилишим ёки шахсимни аниқлаш мақсадида милиция ёки чегара хизмати ходимлари томонидан ушлаб турилишим мумкин. Бундай ҳолат бир неча маротаба бўлди.
Юқоридагиларга асосан, Шаҳрихон тумани ички ишлар бўлими хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлими мансабдор шахсларини менга шахсимни тасдиқловчи ҳужжат беришдан бош тортганликда ифодаланган ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиб, менга шахсимни тасдиқловчи ҳужжат беришлик мажбуриятини юкламоғингизни илтимос қиламан.
Илова: 1. Ариза нусхаси
2. Жавоб хати
3. Паспортни ксеро нусхаси
Аризачи: П. Ахунов
* * *
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА АНДИЖОН ВИЛОЯТ БЎЗ ТУМАНЛАРАРО СУДИ
710000, Бўз шаҳарчаси, А.Икромов кўчаси 36 уй. Тел: 8 (374)333-18-38, Факс 333-14-37
2008 йил 18 январ №-1
Андижон вилоят Шаҳрихон шаҳар
А.Икромов кўчаси 2-уйда яшовчи
Ахунов Пўлатжон Алимовичга
Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро суди, ихтиёрингизга сизнинг Шаҳрихон туман ички ишлар бўлими хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлими мансабдор шахсларининг ҳаракатларига нисбатан келтирган шикоят аризангизни суднинг 17.01.2008 йил кунги ажрими билан қабул қилишни рад қилинганлиги сабабли шикоят ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўзингизга қайтарилмоқда.
Илова: Ариза иловалари ва ажрим нусхаси 7 варақдан иборат
Фуқаролик ишлари бўйича Бўз
туманлараро судининг судьяси : (имзо) Ш.У.Тошмирзаев
А Ж Р И М
(Аризани қабул қилишни рад этиш ҳақида)
2008 йил январ ойининг 17 куни фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судининг судьяси Ш.У.Тошмирзаев аризачи Ахунов Пўлатжон Алимович Шаҳрихон туман ички ишлар бўлими хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлими мансабдор шахсларининг ҳаракатларига нисбатан келтирган шикоят аризаси билан танишиб, қуйидагиларни суд -
Аниқлади:
Аризачи Ахунов Пўлатжон Алимович судга шикоят ариза тақдим этиб, Шаҳрихон туман ички ишлар бўлими хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлими мансабдор шахсларининг ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиб, ўзига шахсини тасдиқловчи ҳужжат беришлик мажбуриятини юклашликни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 152-моддасининг 1-қисмида ариза судда кўришга тегишли бўлмаса аризани қабул қилиш рад этилиши кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомнинг 13-бандига кўра “Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини олиш чоғида илгари олган паспортни доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органига топширишга мажбурдир. Паспортни фуқаролар истиқомат жойидаги ички ишлар органлари беради ва алмаштиради” деб белгиланган.
Судга тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганиб чиқилганида, аризачи Ахунов Пўлатжон Алимовичнинг Шаҳрихон туман ички ишлар бўлими хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлими мансабдор шахсларини ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиб, шахсини тасдиқловчи ҳужжат беришлик мажбуриятини юклашлик ҳақидаги шикоят аризаси суднинг судловига тааллуқли эмас. Шу боис хамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 152-моддаси талабларига риоя қилган холда ариза судда кўришга тегишли бўлмаганлиги сабабли аризачи Ахунов Пўлатжон Алимовични аризасини рад қилишликни хамда келгусида ушбу ҳолат бўйича тааллуқлилиги бўйича ички ишлар органига мурожаат қилиш мумкинлигини тушунтиришликни лозим деб ҳисоблайман.
Юқоридагиларга кўра хамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 152-моддасини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И
Аризачи Ахунов Пўлатжон Алимовичнинг Шаҳрихон туман ички ишлар бўлими хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлими мансабдор шахсларининг ҳаракатларига нисбатан келтирган шикоят аризасини қабул қилиш рад этилсин.
Фуқаролик ишлари бўйича Бўз
туманлараро судининг судьяси : Ш.У.Тошмирзаев
Аслига тўғри:

Юқорининг кўрсатмаси билан иш олиб бораётганига шубҳа бўлмаган Бўз туманлараро судининг судьяси Ш.У.Тошмирзаевнинг масхарабозлиги шундан иборатки, у ички ишлар органлари расмийлари устидан тушган шикоятни қабул қилмасдан, шикоятчини яна ўша ички ишлар органларига мурожаат қилишга чақирмоқда. Унинг адолат билан иши ҳам йўқ.
Ҳокимиятнинг тармоқлари – қонунчилик, ижроия ва суд – бир биридан мустақил бўлмас экан, Ўзбекистонда адолатга эришиш қийин бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения