20 January 2008
04:00 -
23:30 - Туркманбоши-2 опера ва циркка йўл очди, энди навбат ўзбек режимбошисида 21:00 - АҚШда президентликка номзодларнинг рейтинги аниқлашмоқда, ўзбек сиёсатчиларинг рейтингичи? 16:00 - Cаакашвили кайтдан президент бўлди, Россия б
23:30 - Туркманбоши-2 опера ва циркка йўл очди, энди навбат ўзбек режимбошисида

Туркманистоннинг янги диктатори Қурбангули Бердимуҳамедов аввалги диктатор Туркманбоши-1 2001 йилда чиқарган опера ва циркни тақиқловчи қарорни бекор қилибди. “Бизнинг гуллаётган ўлкамиз дунёдан ажралиб қолмаслиги керак”, дебди у туркман зиёлилари билан учрашувда.

Энди бу каби қадамни Ўзбекистоннинг президенти Ислом Каримдан кутиш керак. Аммо унинг вазифаси циркка йўл бериш эмас, циркни тақиқлаш бўлиши лозим. Табиий, биз цирк деганда Ўзбекистоннинг бугунги сиёсий саҳнасини назарда тутмоқдамиз. Президентнинг ўзи тарафидан яратилган бундай цирк тақиқланиши керак.

21:00 - АҚШда президентликка номзодларнинг рейтинги аниқлашмоқда, ўзбек сиёсатчиларинг рейтингичи?

Қўшма Штатларда президент сайлов кампанияси доирасида номзодларни сарлаш моҳиятига эга бўлган бошланғич сайловлар давом этмоқда. Маълумки сайловлар Кокус (партия фаоллари қўл кўтариш йўли билан у ёки бу номзодга овоз берадилар) ёки Праймериз (партия тарафдорлари рўйхатига аввалдан ёзилан одамлар бюллетенлар воситасида ўзлари истаган номзодга овоз берадилар) шаклида бўлади.

Кеча Невада ва Жанубий Корорлина штатларида бошланғич сайловлар бўлиб ўтди.

Невададаги кокусда демократлар ичида Хиллари Клинтон биринчи, Барака Обама иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, республикачилар ичида Митт Ромней ва Жон Мак-Кейн лидерлик қилишган.

Жанубий Коралинада фақат республикачиларнинг праймеризи бўлди. Жон Мак-Кейн ва Майк Хакаби биринчи ва иккинчи ўринларни эгалашди.

Шундай қилиб, бугунгача бўлган умумий ҳисоб бўйича демократлар ичида 2 номзод - Хиллари Клинтон ва Барака Обама, республикачилар ичида уч номзод - Жон Мак-Кейн, Митт Ромней ва Майк Хакаби лидерлик қилишмоқда. Уларнинг рейтинги ҳозир энг юксак. Сайловолди кампанияси бундан кейин асосан шу 5 сиёсатчининг лидерлигида ўтса керак.

Бўлиб ўтган кокус ва праймеризларда етарлича овоз олмаётган, яъни рейтинрги паст бўлган номзодлар сайловолди пойгачини ташлаб кетишга бошлашди. Бугун биринчи қадамни республикачи номзод Дункан Хантер қилди. У президентлик учун энди даъвогар эмас.

Аслида, турли бошланғич сайловлар, жамиятда ўтказиладиган сўровномаларнинг мақсади шу – сиёсатчиларнинг халқ ичидаги обрўсини, яъни рейтингини белгилаш. Рейтинг даражаси, бошланғич сайловлар чекланган миқдордаги сайловчилар ўртасида ўтказилган бўлса ҳам (кокус ва праймеризларда ўша штатдаги сайловчиларнинг бир неча фоизигина иштирок этишади), сайловчиларга ҳам сиёсатчиларга ҳам катта таъсир кўрсатади. Ҳали кимга овоз беришини аниқламаган одамлар бу рейтингларни қараб овоз беришади.

Рейтинги паст сиёсатчилар ҳам фактларни ҳисобга олишга мажбур. Агар улар бирон бир сайловда номзод бўлишса, номзодликдан чекилишади ёки ҳатто сиёсатни ташлашга мажбур бўлишади. Бу демократик дунёда оддий ва табиий ҳолга айланган, бошқа мамлакатларда ҳам демократия ривожланиб бориши билан шундай амалиёт ҳаётга кириб бориши шубҳасиздир.

Ўзбекистонда ҳар қандай сайловлар ва турли сўровномаларнинг натижалари сохталаштирилади. Демак, амалдаги сиёсатчиларнинг рейтингини аниқлаш деган нарсанинг ўзи йўқ, диктатура шароитида эса, бунинг кераги ҳам йўқ.

Аммо, демократлар бу каби амалиётларни ҳозирданоқ синаб боришлари кераклиги табиий. Баъзи ўзбек сайтларида ўтказилган турли сўровномалар ҳам етарича жиддий хулосалар чиқариш учун асос бўлиш керак, ва хатто, шарт.

Аввал ҳам кўп марта айтганимиздек, сўровномалар мустақил ташкилотлар тарафидан ўтказлиши керак. Ўтган йили “Бирлик” ва унинг лидерига душманлик руҳида 53-54-чилар тарафидан юритиладиган Узбекистонерк, Эркинюрт, Исёнкор сайтларида Ўзбекистондаги мавжуд партиялар ва мухолифат лидерларининг рейтингини ўлчаш бўйича бир қатор сўровномалар ўтказлганини хабар қилгандик. Улардан маълумки, бу сўровномаларнинг ҳаммасида “Бирлик” ва Абдураҳим Пўлатнинг рейтинги бошқалардан бир неча баробар юқори бўлди. Ўзлар учун кутилмаган бу натижалардан ваҳимага тушган 53-54-чилар сайтларининг иккитасини бекитиб қўйишга, учинчини ташлаб қўйишга мажбур бўлишди. Ташлаб қўйилган Исёнкор сайтида ўтказилган сўровнома натижаси эса, уларнинг ўзини шарманда қилмоқда.

Шу кунгача бу сўровнамадаги икки савол бўйича партиялар ва мухолифат лидерларига берилган овозларнинг тақсимоти қуйидагича бўлибди.

“Сизнингча қайси партия халқ манфаати учун ишлайди?” саволига бугунгача берилган умумий овозларнинг партиялар бўйича тақсимоти:

"Эрк" партияси………….18
"Бирлик" ХҲ партияси….116
"Адолат" СДП……………2
"ХДП"…………………….2
"Озод деҳқонлар"………..5
ЎзЛДП……………………5
бошқа партия……………16

“Сизнингча ўзбек мухолифатининг лидери ким?” саволига бугунгача берилган умумий овозларнинг лидерлар бўйича тақсимоти:

Абдураҳим Пўлатов………..127
Муҳаммад Солиҳ……………16
Жаҳонгир Маматов…………..8
Муҳаммадбобир Маликов…. 31
Баҳодир Чориев………………2
Ҳазратқул Худойберди……….2
бошқа одам…………………….6

Авваллари бошқа сайтларда ҳам бўлгани каби “Бирлик” Партияси ва Абдураҳим Пўлатнинг рейтинги юксаклигини гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ. Аммо, бошқалар ҳақида изоҳ бериш мумкин. Ўтган йил 11 ноябрь куни сайтимизда бир гуруҳ эркчиларнинг ўз партияларини тарқатганлари ҳақида ҳажвий ҳикоя эълон қилинган эди. Аслида, бу сўровнома натижаларидан келиб чиқиб, “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси ўзини-ўзи тарқатиши керак. Чунки, ўз сайтида бунчалик кам овоз олувчи партия ва унинг раиси учун бошқа йўл йўқ, келажак йўқ.

16:00 - Cаакашвили кайтдан президент бўлди, Россия билан мунсабатлар тузалмайди

Бугун Тбилисида, Гуржистон парламенти биноси олдида Михаил Саакашвилининг янги муддатга президент лавозимига ўтириши муносабати билан расмий маросим – инаугурация бўлиб ўтди. Қасамёд қилиш маросимида Латвия, Литва, Эстония, Польша ва Руминия давлатларининг президентлари, АҚШ, Германия, Франция, Буюкбритания, Швеция, Чехия, Украина, Россия, Арманистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия, Туркманистон каби мамлакатларнинг ҳайъатлари, НАТО, ЕИ, ЕХҲТнинг расмий вакиллари қатнашишган.

Инаугурация қатнашчиларининг гулдурос қарсаклари остида Россия билан муносабатларни яхшилаш лозимлигини гапирган Михаил Саакашвили, айни замонда, Гуржистон НАТОга аъзо бўлиш учун ҳаракатларини давом эттиражагини урғулаган. Ваҳоланки, Гуржистоннинг Ғарбга ориентация олиши, НАТОга киришга уриниши Россиянинг ғазабини келтириб, бу икки мамлакат ўртасидаги муносабтларнинг тарихда мисли кўрилмаган ёмон даражага олиб келганди. Демак, конфронтация давом этаверади.

Бу маросимга Саакашвилининг дўсти, Украина президенти Юшченконинг келмагани баъзи саволлар уйғотиши мумкин. Гуржистон ва Украина биргаликда Россиянинг қайтадан тикланаётган империялистик амбицияларига қарши туришар экан, Юшченконинг инаугурацияга келмагани сиёсий хатодир. Агар, у шундай қилиб русларни чалғитаман, деб ўйлаган бўлса, янглишади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону