05 October 2012
01:57 -
Қашқадарёда “Эзгулик” фаоли ҳокимга туҳмат қилишда айбланмоқда ( “Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №33, 4.10.2012)
2012 йилнинг 4 октябрида жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани суди томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Қашқдарё вилояти бўлими фаоли Ҳасан Чориев устидан жиноят иши кўрила бошланди. Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ИИБ томонидан қўзғатилган 10-191/2012-сонли жиноят иши материалларига кўра, ҳуқуқуқ ҳимоячиси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми (Туҳмат) билан айбланмоқда. У гўё Қамаши тумани ҳокими Рашид Муҳаммадиевга туҳмат қилган.
Жиноят иши материалларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси 2012 йилнинг 6 июнида МХХнинг Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани бўлинмасига Қамаши тумани ҳокими Р. Муҳаммадиевнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан ариза билан мурожаат қилган. Ҳуқуқ фаоли ўз аризасида Қамаши тумани Чимқўрғон чорраҳасидаги давлатга тегишли 441-контурда жойлашган 37 гектар ер майдонида ҳоким ўз чорва молларини боқтираётганини таъкидлаган. Текширишлар жараёнида ҳокимнинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиши билан боғлиқ фактлар гўё ўз исботини топмаган.
Ҳозирда гаров пули ва муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эвазига очиқда юрган Ҳасан Чориев маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мақсади ўзини қаматтириш эканини айтмоқда. Унинг Таъкидлаш керакки, шу йилнинг июнида Ҳасан Чориевга нисбатан жиноят ишлари бўйича Яккабоғ тумани судида милиция ходимларини ҳақорат қилганлик айби билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўрилган ва ҳуқуқ фаоли 1 258 400 сўм миқдоридаги жарима билан жазоланган.
Ҳасан Чориев 1942 йилнинг 1 январида туғилган, 10 нафар фарзанди бор. Уларнинг 8 нафари АҚШ ҳукумати берган бошпана эвазига мазкур мамлакатда истиқомат қилади. Ҳасан Чориев ўзига нисбатан таъқибларнинг сабаби сифатида фарзандларининг сиёсий фаолиятини ҳам айтаётгани бежиз эмас.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти жиноят ишлари бўйича Яккабоғ тумани судини кекса ҳуқуқ ҳимоячиси иши юзасидан гуманизм ва инсонпарварлик принципларига амал қилиш, адолатли ҳукм чиқаришга чақиради.