29 September 2012
05:53 -
Михаил Саакашвили: Гуржистон тарихида кўп сотқинлар бўлган, ҳозир улар маргиналлашди
1 октябрда бўладиган парламент сайловларидан олдин Президент Михаил Саакашвилининг ҳокимиятдаги партияси – Бирлашган Миллий Ҳаракат – сайлов олди кампаниясининг сўнги тадбирини кеча Тифлисдаги стадионда ташкилотнинг қурултойи шаклида ўтказди.
Унинг сайловолди митинглари руҳида сўзлаган нутқининг бир қисмигина ўзбеклар учун, айниса, ўзбек мухолифатчилари учун ибрат бўла олади. Михаил Саакашвили шундай деди: “Гуржистон тарихида кўп сотқинлар бўлган, ҳозир улар маргиналлашди... Биз ўртага чиққан камчиликларимизни тузатиб олға кетаверамиз. Аммо, орқага қайтмаймиз, қўлимизни ювиб, қўлтиғимизга урмаймиз, провокациялар тузоғига тушмаймиз. Гуржистон сотилмайди, Гуржистонни энди ҳеч ким ишғол қилолмайди.”
Саакашвили “сотқинлар маргиналлашди” деганда Путиннинг топшириғи билан Гуржистонга Россиядан қайтиб келган ва “Гуржиларнинг Орзуси” номли қоалиция тузиб, Саакашвилига қарши курашаётган миллиардер Бидзина Иванишвили ва унинг тарафдорларинини назарда тутаётган эди. Бу сотқинлар катта пул ташлаб, гуржи халқини сотиб олишга ҳаракат қилдилар, бу йўлда мислсиз провокациялар қилдилар. Улардан бири – катта пул эвазига қамоқхонада қийноқлар уюштириб ва уларни фильмга олиб, бу воқеани Саакашвили ҳукуматига қарши ишлатмоқчи бўлганлари эди.
Аммо, катта натижага эришолмадилар. 1 октябрдаги сайловларни Саакашвилининг партияси ютишига шубҳа йўқ, чунки гуржи халқи пулга сотилмади
Бидзина Иванишвилининг асл башарасини Франциянинг собиқ Ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер ўз мамлакатида чиқадиган энг обрўли "Либерасьон" газетасидаги мақоласида очиб берди.
Мақолада айтилишича, Бидзина Иванишвили дунёнинг 200 энг бой одамлари рўйхатига кирган. Унинг бойлиги Гуржистоннинг Давлат Бюджетидан ҳам катта. У ҳозир Брюсселдан Вашингтонгача тортиб, бир неча ойдан бери Гуржистондаги ҳукуматни обрўсизлантириш учун лоббистлар армиясини ишлатмоқда. У бор-йўғи 4,5 миллион аҳолиси бўлган Гуржистонда сайлов олди камапанияси олиб бориш учун, Франциядаги сўнги президент сайловолди кампаниясида икки номзод - Франсуа Олланда ва Николя Саркози биргаликда ишлатган пулдан кўпроғини ишлатди.
Михаил Саакашвилининг хоин ва ҳаромийларга қарши олиб бораётган курашининг ташқи кўриниши мен танлаган йўлдан бошқачароқ, аммо моҳиятан бир хил, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Гуржистонда бўлаётган воқеалар мени ҳалигача тушунмаётганлар учун дарс бўлиши керак.