29 September 2012
00:26 -
Данғарада ҳашарчи қизларнинг пахта пуллари тортиб олинди
Фарғона вилояти Данғара тумани Қияли қишлоғи пайкалларига пахта териш учун жалб қилинган Қўқон Тиббиёт коллежининг 3-босқич талаба қизлари терим пуллари курс раҳбари Гўзал Шерқўзиева томонидан олиб қўйилгани ҳақида хабар қилдилар. Маълум бўлишича, 100 га яқин талабага 27 сентябрь куни эрталаб фермерлар уюшмаси томонидан терим пуллари тарқатилган, орадан бир соат ўтиб, коллеж маъмурияти бу пулларни талабалар қўлидан тортиб олган.
Коллеж маъмурларига кўра, қизларни пахта пайкалларига олиб келиш учун тарнспорт харажатлари, уларнинг яшаш шароитларини ташкил қилиш ва озиқ-овқат билан таъминлаш учун кетадиган харажатлар терим пулларидан қопланади. Коллежнинг моддий заҳира базаси ва смета ҳужжатларида пахта терими ёки оммавий ҳашарлар учун харажатлар кўзда тутилмаган. Яъни, ҳашарга келган ўқувчи ўзининг юкини ўзи кўтариши лозим.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан бу йил ҳар бир терилган килограмм пахта учун 180 сўм миқдорида ҳақ тўлаш тавсия қилигган бўлиб, бу миқдор қўшимча қиймат солиқларидан сўнг 150 сўмга тушиб қолмоқда. Кунига ўртача 60 килогармм пахта терган ўқувчи ёки талаба ҳатто қорни учун ҳам ишлай олмайди. Қолаверса, касб-ҳунар таълими, хусусан, коллеж ўқувчиларини оммавий мажбурий ҳашарларга жалб қилиш ғайри конституциявий бўлиб, бу Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни талабларига ҳам зиддир.