27 September 2012
06:49 -
Шунақа глобаллашув: Юнонистондаги янги беқарорлик хавфидан Нью-Йрокда Dow Jones индекси тушди
Европа Иттифоқининг давлат бюджетидаги ҳаражатларни қисқартириш қилиш талабларини қабул қилган янги Юнонистон ҳукумати иш бошлаганига 3 ойча бўлди. Европада ва балки бутун дунёда янги кризиснинг олди олингандек кўринди. Аммо, ишлар амалда бошқачароқ кетмоқда.
Ҳаражатларни қисқартириш, очиғини айтса, “кўрпага қараб оёқ узатиш” сиёсати оддий юнонларга ёқмади. Ҳеч ким камарини тортишни истамади. Натижада норозилик чиқишларининг янги босқичи бошланди. Кеча улар чўққисига чиқди. Июнь ойидан кейин биринчи марта юз минглаб кишилар иш ташладилар, минглаб кишилар норозилик намойишларига чиқдилар.
Мамлакатда авиа ва темир йўл ҳаракати тўхтади, дўконлар берк, касалхоналарда фавқуллода ҳоллардагина касалларга ёрдам берилмоқда. Давлат идоралари ва мактаблар ҳам ёпилди. Кўчаларга намойишчилар плакатлар осишган: “SOS – мамлакатни сақлаб қолиш керак, аммо аввал халқни”.
2-чи Жаҳон Урушидан бери бу мамлакатда кўпроқ социалистик йўналишга мойил бўлган партиялар ҳукмронлик қилишарди. Айнан улар халқни инқироздан чиққунча тежамкор бўлишга ва кўпроқ ишлашга чақириш ўрнига, ҳаммани янги ҳукуматнинг янги сиёсатига қарши чиқишга чақирмоқдалар.
Юнонистондан келаётган янги беқарорлик хавфининг натижалари Нью-Йоркда кўринди. Сўнги ҳафталарда ортиб бораётган ва 2008 йил инқирозидан бери биринчи марта 13 мингдан барқарор юқорида турган Dow Jones индекси, сўнги 4 иш кунида фақат пастга тушди. Умумий тушиш 300 поғoна атрофида. Кеча кечқурун Нью-Йорк фондлар биржаси беркилганда, Dow Jones 13413 га тенг эди.
Аммо, Reuters агентлиги дунёнинг 400 экспертининг фикрини ўрганиб, бу йилнинг охиригача жаҳон биржаларида жиддий ўсиш бўлишини, келаётган йилнинг биринчи ярмида тезлик камайса ҳам, ўсиш давом этишини башорат қилмоқда.
Кўрамиз, ким кучлик, дунё бозорими, ёки юнонистонлик дангасалар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения