23 September 2012
20:49 - Белорусларнинг масхарабоз-президенти: Ҳамма бизга ҳавас қилсин
Президент Лукашенко ўз мамлакатида бугун ўтказилаётган парламент сайловларида овоз бергандан кейин, журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, шу сўзларни айтиби: “Ҳамма бизга ҳавас қилсин.Сайловлар зеркарли, аммо тинч ўтаётгани – халқнинг бахтидир”.

Ғарбдан келган кузатувчилар, хусусан Польшадан келганларнинг танқидлари тўғрисида ҳам Лукашенкао ўзига хос масхарабозлик билан жавоб берган: “Ўз ҳаётимизни қандай қандай ўтказишни ўзимиз ҳал қиламиз. Улар аввал ўзлари Белорусида ўтказилаётгандек адотлатли ва очиқ сайловлар ўтказишни ўрганиб олишсин. Ўз қоидалари билан бизнинг ўйга тиқилишмасин.”

Аслида, Белорусияда худди Ўзбекистонда бўладигандек сайлов ўйини ўтказилаяпти, холос. Битта фарқ - хўжа кўрсинга бир нечта мухолифатчига сайловда номзод сифатида иштирок этиш рухсати берилганидир. Бутун оммовий ахборот воситалари режимнинг қўлида бўлгани сабабли, сайловчилар мухолифат номзодлари борлигини билишмайди ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону