22 September 2012
01:54 -
Телерадиокомпания раиси ва Бош вазирнинг собиқ ўринбосари муштлашди
Ўзбекистон телерадиокомпанияси қабулхонасида Ўзбекистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари Абдулла Арипов компания раиси Алишер Хўжаев билан ўзаро муштлашди. Оилавий можароларни ҳал қилиш учун Алишер Хўжаевнинг хизмат кабинетига келган Абдулла Арипов раис билан бир соат давомида ўзаро баҳслашишган, сўнгра даҳанаки баҳс муштлашувга айланиб кетган.
“Хўжаевнинг костюми йиртилди, Арипов ҳам енгил тан жароҳати олди, ёқаси шалвираб қолди. “Мен сен учун ишдан кетдим, сени бу ерга ким олиб келган ўзи, сен мени сотдинг”, деб бақирди телерадиокомпания раисига Арипов. Коридорда давом этган муштлашувни бир неча ходим ҳатто мобиль тасвирга олишга ҳам улгурди, лекин уларнинг барчаси кейинчалик режим томонидан чақирилиб, суҳбатдан ўтказилди” дейди компания ходимларидан бири. Ҳеч шубҳасиз, муштлашишни кўрсатувчи кадрлар йўқ қилинган ёки уларни тарқатмаслик ҳақида жиддий таълимот берилган.
Маълум бўлишича, Бош вазир ўринбосари Абдулла Ариповнинг мавеқига дарз кетгач, Алишер Хўжаев у билан қудачилик риштасини узган. Яъни, Алишер Хўжаевнинг ўғли энди ҳукуматнинг собиқ вакилига айланган Абдулла Ариповнинг қизини ҳайдаб юборган. Куёвнингқилган иши ўта пасткашлик, аммо эҳтиросларини жиловлай олмаган икки раҳбар шу тариқа ўзаро ҳисоб-китоб қилишини ҳам “эркакча” деб баҳолаш қийин.
Хуллас, мана сизга мустақил Ўзбекистон режими одамларининг маънавий қиёфаси, дейди мухбиримиз.