07 January 2008
04:00 -
22:00 - “Бирлик” Партиясининг қурултойига тайёрланиш давом этмоқда 19:00 - Михаил Саакашвили Гуржистон президенти бўлиб қолади

22:00 - “Бирлик” Партиясининг қурултойига тайёрланиш давом этмоқда
Партия раиси Абдураҳим Пўлат шу кунларда ўз ўрибосарлари Пўлат Охун, Дайнов Ташанов, Ҳамдам Сулаймонов, Холиқназар Ғаниев, партия Бош котиби Васила Иноят, вилоят ташкилотларининг раҳбарлари Адҳам Муҳитдинов (Фарғона), Носир Зокир (Наманган) билан телефон орқали гаплашиб, партиянинг навбатдаги қурултойини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни маслахатлашди. Шу ой ичида Қурултойнинг вақти, жойи ва вилоятлардан сайланадиган вакилларнинг сони хусусида бир қарорга келишга келишилди. Ундан кейин вилоят конференциялари ўтказишни бошлаб юбориш мумкин.
“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининнг оёғидан чалиш мақсадида уни қайтадан халқ ҳаракатига айлантириш ва ташкилотни динийлаштириш йўналишидаги уринишларга принципиал муносабат билдириш масаласи ҳам гаплашилди.
19:00 - Михаил Саакашвили Гуржистон президенти бўлиб қолади
Бу мамлакатдаги 3512 сайлов участкасининг 2686 тасида шанба куни ўтказилган президент сайлови натижалари аниқ бўлди. Уларга кўра, ҳозирги президент Михаил Саакашвили 51.84%, мухолифат лидери Леван Гачечиладзе 25.3% овоз олган.
Кўринишидан, энди бу рақамларда жиддий ўзгариш бўлмайди ва Саакашвили биринчи тур натижалари бўйичаёқ янги муддатга президент бўлиб қолади.
Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Бош комиссари Хавьер Солана бугун тарқатган расмий баёнотида гуржи халқини ҳақиқий рақобатли сайловлар ўтказилиши билан табриклади. Украина Бош вазири Юлия Тимошенко Михаил Саакашвилини ғалаба билан табриклаб, унинг инагурациясига келишини билдирди. Польша ва Болтиқ жумҳуриятларининг раҳбарлари ҳам Саакашвилини ғалаба билан табрикладилар.
Гуржистондаги сайловларнинг аҳамиёти жуда катта. Россия собиқ Совет жумҳуриятларидан учтаси – Украина, Гуржистон ва Қирғизистондаги рангли инқилобларнинг натижасидан роҳатсиз бўлиб, қўлидан келганча бу мамлакатлардаги вазиятни барқарорсизлаштиришга уринди, аммо уч мамлакатда ҳам мағлубиятга учради. Рангли инқилобчилар уч мамлакатда ҳам ўз мавқеларини мустаҳкамлаб олганлари - бутун постсовет ҳудудларида демократия ғалаба қозонишига умид беради.