20 September 2012
23:11 - Ислом Карим Жанубий Корея Президенти Ли Мен Бак билан қўшма баёнот имзолабди
Давлатнинг расмий ахборот агентлиги ЎзА ҳали ҳам жим экан, Ислом Каримнинг Жанубия Кореяга ташрифи ҳақида ҳеч қадай манба кўсатмасдан бириничи бўлиб uzdaily.uz сайти хабар берди. Ўта умумий шаклда ёзилган хабарга кўра, бугун Ислом Карим бу мамлакатнинг Президенти Ли Мен Бак билан учрашибди, улар қўшма баёнот имзолашибди.

Баёнотда Жанбий Корея Ўзбекистонда таълим, соғлиқни сақлаш, телекоммуникация ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш соҳаларидаги турли программаларни бажаришда молиявий ва техник ёрдам бериши айтилганигина хабарда таъкидланган.

Кун бўйи Ислом Карим фақатгина бир учрашув ўтказган бўлса, бошқа пайт нима қилди? Наҳотки, фақат шуши еган, ухлаган.

Дарвоқе, хабарга икки президентнинг Тошкентдаги учрашувини кўрсатувчи расм илова қилинган. Ислом Каримнинг Шимолий Кореяга етиб келгани ҳақидаги кечаги хабарга ҳам Ислом Карим Ли Мен Бакни Тошкент аэропортида Корея учоғи олдида кутиб олаётганини кўрсатувчи расм берилганди.

Ислом Каримниннг бугун Пхенянда олинган расмларини мутахассислар бўяш билан овора бўлсалар керак. Ўзбекистондек мамлакатнинг президентини ҳали мамлакатни бошқаришга кучи етадиган соғлом одам қилиб кўрсатиш керак-да.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону