20 September 2012
00:25 -
Жиззахда чорвага ўлат келди
Бу ҳақдаги хабар қирилиб бораётган қўй эгаларининг гапларига асосланган. Жиззахликларга кўра, чорвага келган қирғиннинг сабабчиси вилоят санитария эпидимология маркази томонидан қўйларни чечакка қарши эмлаш бўлган. Яроқсиз, муддати ўтгани иддао қилинаётган вакциналарнинг акс таъсири ва чорвага зиёни борасида расмийлар нималардир қилишга ҳаракат қилмоқда. Масалан, вилоятда санитария эпидемиология марказлари ходимлари аҳолини гўшт ва гўшт маҳсулотлари емасликка чақирмоқда.
Аҳоли орасидаги ваҳимали гап-сўзларга қараганда, қўйлар қутуриш ёки қичима касалллиги билан касалланган. Шу боисдан ҳам нобуд бўлаётган қўйлар аксарият жойларда кўмиб ташланмоқда ёки ёқиб юбориляпти. “Озодлик” радиосининг расман тасдиқфланмаган маълумотларига кўра, ўлат ёки яроқсиз вакцинадан келиб чиққан номаълум хасталик туфайли 40 минг бошга яқин қўй нобуд бўлган.