18 September 2012
22:48 - Ислом Карим Осиёда демократиянинг ўчоғи бўлган Жанубий Кореяга боради
Ўзбекистон президенти шу йилнинг 19-21 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Жанубий Кореяга бориши тўғрисида ҳамма қўғирчоқ ахборот воситалари бонг урмоқдалар. Энг қизиқи, бу боришнинг мақомини “давлат ташрифи” деб айтмоқдалар. Ваҳоланки, халқаро анъаналарга кўра, давлат раҳбарининг биттагина ташрифи “давлат ташрифи” мақомида бўлади. Қолган ташрифлар ёки расмий ёки ишчи мақомига эга бўлади. Шимолий Кореяга 7-чи марта кетаётган Ислом Каримни карислар наҳотки биринчи марта бу юксак мақомда қабул қилишади? Ёки, Ислом Каримнинг чексиз марта янгидан сайлангандан кейинги ҳар бир ташрифига шундай мақом беришармикан?

Бошқа давлатларга боришни қўйиб туринг, ўз қароргоҳидан камдан-кам чиқиб, яккамоховга айланиб қолган Ислом Карим Қозоғистон сафаридан кейин кўп вақт ўтмасдан Кореяга кетаётгани муҳим аҳамиятга эга. Чунки, дунёнинг ривожланган мамлакатларидан бири бўлган Жанубий Корея билан алоқаларнинг чуқурлашиши мамлакатимиз учун фойдалидир.

Айни замонда, Осиёда демократиянинг ўчоқларидан бири бўлган Жанубий Корея мамлакатимизда демократиянинг бўғилаётганига мутлақо кўз юмиши - мақсад биздан фойда олишдан бошқа нарса эмаслигини кўрсатгичидир. Бу факт ўзбекларни огоҳ бўлишга чақириши лозим. Қолаверса, карислар фақат бугунни эмас, эртани ҳам ўйласалар, ўзларига ҳам яхши бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону