18 September 2012
14:30 - Дэвис Кубоги учун мусобақада Ўзбекистон u
Катта теннис бўйича 1900 йилдан бери ўтказиладиган йиллик Дэвис Кубоги учун эркакалар турнирининг навбатдаги босқичида Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари Остонада беллашди. Ўйинларни Қозоғистон Президенти Нурсултон назарбой ҳам тамоша қилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг юлдузи Денис Истомин якка ўйинчилар ўйинида ҳам, жуфт ўйинчилар ўйинида ҳам қозоғистонликларга ютқазди. Умумжамоа ҳисоби бўйича ҳам Қозоғистон олдинда бўлди.

Маълумки, бу турнирнинг шартларига кўра, ютқазган жамоа мусобақаларни тарк этади, ютган жамоа кубок учун курашни давом этиради. Кейинги босқичда Қозоғистоннинг рақиби ким бўлиши қуръа ташлаш йўли билан белгиланади.

2011 йил турнирнинг ғолиби Испания бўлганди, Дэвис Кубоги ҳозир шу мамлакатда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону