16 September 2012
14:16 -
Совуқ ва иссиқ сув тарифи ҳамда марказий иситиш тизими хизматлари иккинчи марта ортмоқда, тошкентликлар Таяммумга тайёрланаверсин
“Тошиссиққуввати” корхонасига асосланиб берилган хабарларга кўра, 1 октябрдан Тошкентда совуқ ва иссиқ сув таъминоти, марказий иситиш тизими ва канализация хизматлари 8,4 дан 15,4 фоизгача ортади. Бундан аввалги ортиш шу йил апрель ойида бўлганди.
Нархларнинг бундай ошиши ва юқори даражали инфляцияни ҳисобга олиб, тошкентликларни Таяммумга тайёрланаверишга чақириш керак. Билмаганлар учун эслатиб ўтамиз, Таяммум – сув олишга ёки уни ишлатишга имкон бўлмаган таҳорат ёки ғусл ўрнига тупроқ ёҳуд тупроқ жинсидан бўлган нарса билан тозаланиш демакдир.
Таҳорат учун сув ўрнига бошқа нарсалардан фойдаланиш рухсат берилар экан, оддий ювиниш ва чўмилишга атрофимизда тўла бўлган тупроқ ёки қумдан бемалол фойдаланашимиз мумкин. Ичиш учун сувни эса, дўкондан сотиб олиш соғлиқ учун ҳам фойдали.
Шундай экан, тошкентликларга “Тошиссиққуввати” корхонасининг нима кераги бор? Қолаверса, канализациянинг ҳам кераги йўқ. Ислом Карим бир чақириқ қилса бўлда, навбатдаги субботникда қўп қаватли уйларнинг ҳовлиларида қатор-қатор ҳожатхоналар қуриб ташлаш мумкин.