15 September 2012
01:47 -
Иқтисодий саводсиз Президент Ислом Карим Тошкентдаги халқаро анжуманда кулгига қолди
Бугун Тошкентда “Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти” номли халқаро конференция очилди. У ерда Президнт Ислом Каримов нутқ сўзлагани давлатнинг ахборот агентлиги бўлган ЎзА ҳали хабар қилмади. Буни чет эллик меҳмонларнинг ЎзА мухбирига айтган гапларидан англаш мумкин, холос.
Аммо, uzreport.com сайти бу “оламшумул” нутқнинг тафсилотларини фақат рус тилида тарғибот қилишни бошлаб ҳам юборди.
Маълумки, 21 йил аввал социалистик ғояларга асосланган Совет Иттифоқи қулагандан кейин, Ўзбекистондан бошқа ҳамма МДҲ давлатлари жон-жаҳдлари билан бозор ўқтисодига ўтишни бошлаб, кичик бизнез ва тадбиркорликни ривожлантиришга бошладилар. Фақат Ўзбекистон Ислом Каримнинг аҳмоқона “Янги уй қурмассдан эскисини бузма!” шоири остида иқтисодда маъмурий-буйруқбозлик системасини сақлаб қолиш учун тиш тирноғи билан роса курашди, аммо, мажбур бўлиб ва тишини тишига қўйиб, жуда секинлик билан кичик бизнес ва тадбикорликка бироз йўл бериб келди.
Айнан шу сабабдан, биз иқтисод соҳасида ҳаммадан орқада қолдик, масалан, Қозоғстондан сал кам 10 баравар орқадамиз.
Бир ҳафта олдин Остонага бориб, у ердаги ривожланишлардан оғзи очилиб келгани сабабли бўлса керак, Ислом Карим бугун Тошкентдаги анжуманда 20 йил аввал айтиши керак бўлган гапларни гапирибди, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожланриш нимага кераклигини ўзича асослашга уринибди. Мана унинг кичик бизнес ва тадбиркорликнинг фойдали эканлигини кўрсатувчи аргументлари:
- Кичик бизнес иқтисоднинг муҳим структури яратувчи сектори бўлиб, ички бозорни керакли товар ва хизматлар билан тўлатиш манбаидир.
- Кичик бизнес истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари, дунё ва минтақаий бозордаги конъюктура ва қийинчиликларга тезлик билан мослашиб олади.
- Кичик бизнесни яратиш ва ҳаётга жорий қилиш катта ҳаражатлар ва капитал инвестициялар талаб қилмайди.
- Кичик бизнес катта корхоналардан фарқли ўлароқ жаҳондаги молиявий-иқтисодий кризисларнинг оқибатларига чидамлироқдир.
- Кичик тадбиркорлик нафақат даромад манбаи, балки, биринчи навбатда, одамларнинг ижодий ва интеллектуал қобилиятларини очиш воситасидир.
Жуда тўғри ва олқишга сазовор сўзлар. Аммо, 20 йил кечикиб айтилаётган сўзлар. Бозор иқтисодининг алифбосидан кўчириб олинган бу гапларни эшитиб, чет эллик меҳмонлар роса кулишган бўлса ажаб эмас.
“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат сиёсат нималиги тушунмасдан сиёсатчиликка даъво қилиб юрган мухолифатчиларга 22-23 йил аввал сиёсатнинг азларни ўргатганини ўз хотираларида кўп марта ёзди. Минг афсуски, иқтисодчиликка даъво қилиб, иқтисоднинг азларини 20 йилдан кейин тушунишга бошлаган Ислом Каримнинг олдида ўша пайтда ақлли маслаҳатчилари бўлмаган экан.
Гапнинг пўст калласи шу: Иқтисод ва сиёсатнинг азларини 20 йил кейин тушунишга бошлаган Ислом Каримдек саводи кечикиб чиқадиган президент раҳбарлигида Ўзбекистон ҳеч қачон оёққа туролмайди. Ундан тезроқ қутилиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения