14 September 2012
01:17 -
Ўзбекистон ШҲТ давлатларининг дўстлиги ҳақидаги шартномани ратификация қилди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси бу қонунни 8 августда қабул қилган, Сенат эса уни 30 август куни маъқуллаган экан. Преамбула ва 26 та моддадан иборат ҳужжатда ШҲТ доирасида юзага келган муаммоларни халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва меъёрлари асосида яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари руҳида ечиш кўзда тутилган.
Қирғизистонда ўзбекларга қарши қирғиз фашизми кучайиб бораётган пайтда Ўзбекистон оғзини ҳам очмаётгани бу ҳужжат туфайли бўлса, унинг ўзбекларга кераги йўқ, дейди мухбиримиз.
Қолаверса, Ўзбекистон қўшнилар билан чегараларда муаммо чиқариш билан оворалигидан ҳам бу ҳужжатнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқлиги яққол кўриниб турибди.