13 September 2012
22:55 -
Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни борми?
Миллий Матбуот Марказида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тарафидан уюштирилган анжуманда шу саволга жавоб қидирилган эмиш. Бу ҳақда давлатнинг расмий ахборот воситаси ЎзА хабар қилади. Табиий, анжумон қатнашчилари “Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда кучли фуқаролик жамияти парпо этиш йўлидаги ислоҳотлар жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, жамоат ташкилотларининг эркин ва самарали фаолият кўрсатиши учун зарур барча шароитларни яратиш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганини” таъкидлашибди.
Ўзбекистондаги ҳақиқий вазиятни билган одам бу сатрларни ўқиб роса кулса керак. Ахир бизда ҳокимиятнинг учта шохидан бири бўлмиш Олий Мажлис Ислом Каримнинг оғзидан чиққан нарсани муҳокама ҳам қилиб ўтирмасдан қабул қилаверадиган масхарабозлар тўдаси экан, ҳукумат тарафидан тузилган қандайдир “нодавлат нотижорат” ташкилотлардан нима кутиш мумкин? Ҳеч нарса.
Шуни ҳам айтиш керакки, бу ерда “нодавлат” сўзининг ишлатилиши мантиқсиздир. Давлат ичида “нодавлат”ташкилот бўлолмайди. Ташкилотни “нодавлат ташкилоти” деб аташ – уни “ноқонуний ташкилот”га чиқаришдир. Бутун дунёда мантиқан тўғри бўлган “ноҳукумат” атамаси ишлатилади.
Вақти келгани учун яна бир марта таъкидлаш керакки, айнан ўзбек демократик мухолифати Ўзбекистонда фақат халққа хизмат қиладиган мустақил парламент сайлаш, ҳукуматдан мустақил бўлган ҳақиқий “ноҳукумат ташкилотлар” тузиш учун имкон берадиган демократик давлат яратиш учун кураш олиб бормоқда.