13 September 2012
04:45 -
“Мардлик” орденини таъсис этиш ҳақидаги қонун имзоланди
2012 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов “Мардлик” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги қонунни имзолади, дейилди Olam.uz сайтининг хабарида. Давлатнинг расмий ахборот воситаси ЎзА ҳали жим. Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонунни 8 август куни қабул қилган эди, 30 август куни эса ҳужжат Сенат томонидан маъқулланди. Қонун 12 сентябрдан кучга киради.
"Мардлик" ордени билан ўзларини Ватанни ҳимоя қилишга ва она юрт хизматига бағишлаган, бунда мардлик ҳамда жасорат кўрсатган ҳарбий хизматчилар ва бошқа фуқаролар мукофотланади. Алоҳида ҳолларда "Мардлик" ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.
“Мардлик” ордени билан мукофотланган шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш баробари миқдорида бир марталик пул мукофоти ҳам берилади, улар қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
"Мардлик" ордени кўкракнинг чап томонига тақилади. “Мардлик” ордени вафотдан кейин берилганида, орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир марталик пул мукофоти тақдирланган шахснинг оиласига топширилади.
Аммо, ҳеч шубҳа йўқки, дейди мухбиримиз, Ислом Карим замонида бу орден билан ўзбекнинг мардлари эмас, Ўзбекнинг душманлари қўлида бўлган жорийдаги режимнинг маддоҳлари мукофотланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения