13 September 2012
01:05 -
Ислом Карим Хитойнинг Бош вазир ўринбосари Хуэй Лянюйни қабул қилди, ҳеч нарса гапирмади
Расмий лавозими Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Бош вазирининг ўринбосари деб аталадиган Хуэй Лянюй аввал Қирғизистонда бўлиб, у мамлакатнинг Президенти ва Бош вазири Алмазбек Атамбаев ва Жонтўра Сотиболдиевлар билан учрашувлар ўтказганди.
Бугун навбат Ўзбекистон режимбошисига келибди. Расмий хабарга кўра, Хуэй Лянюй самимий қабул учун миннатдорчилик билдиришдан ташқари, Хитой ҳукумати Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини қайд этиб, ушбу ташриф асносида қабул қилинган жами қиймати 535 млн долларга тенг ҳужжатлар иқтисодий ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришини алоҳида таъкидлабди.
Учрашувда Ислом Карим нима дегани расмий хабарда тилга ҳам олинмайди. Балки, у ҳеч нарса гапирмагандир ҳам. Чунки, 2012 йилнинг биринчи ярмида икки давлат ўртасида товар айрибошлаш ҳажми бор-йўғи 1,5 миллиард доллар бўлганини ҳисобга олсак, гапирадиган гап ҳам йўқ-да. Табиий газ заҳиралари Туркманистондан 5 баравар кам бўлган Ўзбекистоннинг Хитойга сотаётган гази ҳам гапиришга арзийдиган нарса эмас.