11 September 2012
22:08 - Вазирлар Маҳкамасининг тузилмаси/структураcи ўзгартирилди
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қарори билан Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгаришлар киритилди.

Унга кўра,Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг комплекси/мажмуаси иккига ажралди – Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича мажмуа ва Ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари бўйича мажмуа, дейилaди Olam.uz caйтининг UzDaily.uz caйтига acocлaниб таpқатган xaбapидa.

Натижада, ҳукумат мажмуаларининг раҳбарлари бўлган Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосарлари сони олтитадан еттитага ошди.

Gov.uz ҳукумат сайти тарқатган маълумотга кўра, Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича мажмуага Адҳам Икрамов раҳбар этиб тайинланди. Бундан олдин у соғлиқни сақлаш вазири лавозимини эгаллаб келганди.

Ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари бўйича мажмуа раҳбари лавозими ҳозирча бўш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону