25 December 2007
04:00 -
23:00 - “Бирлик” раҳбарларини ЕҲҲТ вакиллари билан учраштиришмади - Ислоҳотчи ректорни калтаклаб кетишди - Cайлов спектакли тугади, чироқлар ўчирилди
23:00 - “Бирлик” раҳбарларини ЕҲҲТ вакиллари билан учраштиришмади

Қашқадарё ва Самарқанддаги мухбирларимиздан маълум бўлишича, Ўзбекистонда президент сайловини кузатиш учун мамлакатга келган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти вакиллари “Бирлик”нинг шу вилоятларидаги раҳбарлари билан учрашишга эриша олмаган. Гуруҳнинг таржимони “Бирлик”чилар билан телефон орқали мулоқотдан сўнг учрашув белгилаган. Бироқ Қаршида мазкур учрашувга отланган Дайнов Ташанов (партиянинг раис ўринбосари, шу вилоят ташкилотининг раҳбари) ҳамда Самарқандда меҳмонлар билан учрашиши лозим бўлган Холиқназар Ғаниевлар (у ҳам партиянинг раис ўринбосари, шу вилоят ташкилотининг раҳбари) милициянинг ЖҚБ ва терроризмга қарши кураш бўлимлари вакиллари томонидан тутиб турилди.

“Сайлов ўтгач, назорат бироз юмшади, уйимимз олдидаги миршаблар отряди кўринмай қолди” дейди Холиқназар Ғаниев.

Ислоҳотчи ректорни калтаклаб кетишди

Бундан бир неча кун муқаддам Тошкент давлат Шарқшунослик институти ректори Абдураҳим Манноновни Юнусобод деҳқон бозори ёнида аёвсиз калтаклаб кетишди. Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси дастлабки тергов ва суриштирув ишларини олиб бормоқда. Институт ходимларининг айтишича, домлага ҳаёт учун оғир бўлган тан жароҳати етказилган, у шаҳар клиникаларидан бирида даволанмоқда.

Абдураҳим Маннонов, дейди мухбиримиз, институтда узоқ йиллар ўқув ишлари бўйича проректор бўлиб ишлаган, сўнгра ректор этиб тайинланганди. У ноябр ойида институтга қўшимча равишда ноқонуний олинган 100 дан ортиқ йигит-қизни талабаликдан маҳрум қилган. Шу боисдан ҳам ҳозирда ректорнинг бу ишидан энг кўп зарар кўрган институтни диншунослик факультети декани Сарвар Абдуллаев гумондор тариқасида сўроқ қилинмоқда. Унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган.

Cайлов спектакли тугади, чироқлар ўчирилди

Мамлакатимизнинг аксарият вилоятларида икки кундан бери электр энергияси кун бўйи ўчирилмоқда, табиий газнинг босими пасайиб кетган, дейилади мухбирларимиздан олинган хабарларда. Маълум бўлишича, ҳар йили қиш мавсумида такрорланадиган бу ҳодиса президент сайлови сабаб шу пайтга қадар амалга оширилмаган эди. Сайлов спектаклининг пардалари ёпилиши билан чироқлар ҳам ўчирилди. Шундоғам боқиманда (!) авомнинг чироғини сайловолди кампанияси даврида ёқиб туриш учун давлат қанча зазар кўрганини билсангиз эди, дейди Нишон тумани электр тармоқлари идораси инспектори Одил Эшбоев.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону