28 August 2012
03:50 -
Янги автобуслар Тошкентнинг марказий кўчаларига қўйилади
Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб йигирма бешта "Евро-3" стандартидаги "Mercedes-Benz Conecto Low Floor" автобуслари ҳаракатлана бошлади.
Уларни қабул қилиш-бериш ишлари ҳамда тақдимоти Юнусобод туманидаги 8-автопаркда бўлиб ўтди. 2008 йилдан буён таниш бўлган янги модделарда йўловчиларнинг қулайлиги учун ҳаммаси кўзда тутилган.
Автобуслар пойтахтдаги ўнта автопарк орасида тақсимланади. Уларнинг учтаси "8-сонли автобус саройи" ОАЖда қолади. Автобуслар асосан марказий кўчаларда ҳаракатланади, дея хабар беради “Правда Востока” нашри.
- Германиялик ҳамкасблар билан ҳамкорлигимиз 1994 йили бошланган, - дейди “Тошавтобустранс” АК молия бошқарувининг бошлиғи Ўктам Муҳаммадиев тақдимот маросимида. – мустақиллик йилларида биз ушбу машҳур маркадаги қарийб мингта автобусни олдик. Улар ташувлар ҳажмининг ўсиб бораётгани муносабати билан мунтазам равишда янгиланмоқда. 2008 йили биз 200 та поли паст автобусларни олиб келдик, 2009 йили шаҳар кўчалари бўйлаб яна 200 та автобус ҳаракатлана бошлади. Бу йил Тошкентдаги йўловчи транспорти паркини янада янгилаш бўйича вазифани бажарган ҳолда, яна 100 та автобусни харид қилиш режалаштирилган. Уларнинг биринчи партияси тақдимотда тақдим этилган. Қолганлари октябрь ойи охиригача олиб келинади”.
Қайд этиб ўтамиз, ҳозир пойтахтда турли модификациядаги 1000 га яқин Mercedes-Benz автобуслари фойдаланилмоқда. 32 та "Mercedes-Benz Conecto Low Floor" моделидаги автобус 8-автопарк ихтиёрида. Уларнинг барчасига автопарк ҳудудида жойлашган ихтисослашган марказ базасида хизмат кўрсатилади. Автобусларнинг компьютер диагностикаси жараёнида носозликлар аниқланиб, бартараф этилади. Бу ерда ишлайдиган мутахассислар Германияда малака ошириб келган. // olam.uz